Тошкенда қиличбоз болажонлар беллашувига старт берилди

Тошкенда қиличбоз болажонлар беллашувига старт берилди

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси билан ҳамкорликда спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2021 йил учун республика календарь режасига мувофиқ қиличбозлик спортининг шпага, рапира, сабля турлари бўйича 2021 йил 25-30 январь кунлари 2008-2009 ва 2010-2012 йилларда туғилган кичик ёшдаги спортчилар орасида Республика Чемпионати ўтказилмоқда.

Бугун пойтахтимиздаги Пахтакор спорт мажмуасининг қиличбозлик залида ушбу турнирнирнинг илк беллашувлари - шпагачи спортчиларнинг яккалик биринчилиги бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоизки, мусобақаларда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар босқичи чемпионатларида ғолиб ва совриндор бўлган қиличбоз-спортчилар иштирок этишмоқда.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси томонидан ташкил этилган мазкур мусобақани ўтказишдан мақсад аввало, болалар ва ўсмирларни жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб қилиш натижасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, қиличбозлик спорт турини аҳоли ўртасида оммалаштириш ва уни янада ривожлантиришдан иборат.

Шунингдек, бу каби турнирларда Республикамизда қиличбозлик спорт тури билан шуғулланувчи ёш спортчиларнинг махорати ҳамда беллашуларда иштирок этиш малакала даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилган.

Ушбу мусобақанинг вазифаси Республика ҳудудлари ва спорт ташкилотларида турли ёш гуруҳларидаги қиличбозлик спорт тури бўйича спортчиларнинг тайёргарлик даражасини аниқлаш ва уларни саралаб олиш, Миллий терма таркибидаги жамоаларни шакллантириш, шунингдек қиличбозлик спорт тури бўйича кучли спортчиларни аниқлаш, тренер ва хакамларнинг малакасини ошириш ҳамда ўтказилган мусобақалар натижаларини таҳлил килишдан иборат.

Мусобақаларнинг Халкаро қиличбозлик федсрацияси (FIЕ) томонидан тасдикланган норма ва талабларга кўра амалга оширилади.

Мусобақа ғолиб ва совриндорларига (яккалик баҳсларда) I. II. ва III даражали тегишли диплом ва медаллар ҳамда эсдалик совғалар тақдим этилади. Жамоавий биринчилик мусобақаларининг ғолиб ва совриндорлари 1. II. ва III даражали тегишли дипломлар билан тақдирланади.

Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати