Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганлигининг 29 йиллиги билан табриклаймиз!
Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганлигининг 29 йиллиги билан табриклаймиз!
21 январь Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси ташкил этилганлигига 29 йил тўлганлиги муносабати Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси МОҚ ходимларини самимий қутлайди.
Бугун мамлакатимизда Олимпия харакатини ривожлантириш, жаҳон спорт ареналарида юртимиз спортчиларининг муносиб иштирокини таъминлаш, аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш масалаларидаЎзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси томонидан олиб борилаётган ишлар том маънода эътирофга лойиқ.
Биз Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасининг барча ходимлари-спортимиз жонкуярларига аввало, мустахкам соғлик, оилавий бахт, шарафли ва масъулиятли фаолиятларига ривож тилаб қоламиз.
Шунингдек, 2021 йил Токио шаҳрида бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчиларига юқори ўринлар ва медалларга сазовор бўлишлари, Ватанимиз байроғини юқори чўққиларга кўтарилишида улкан зафарлар ёр бўлсин.
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси