Табрик
Айём муборак, Ватанимиз сарҳадлари, тинчлигимиз посбонлари!
Ҳурматли юртдошлар, қадрли Ватан ҳимоячилари, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг
29 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни билан самимий муборакбод этамиз.
Бу қутлуғ сана мамлакатимизда ватанпарварлик, она юртга садоқат, мардлик ва жасурлик каби эзгу қадриятларни, халқимизга, буюк аждодларимизнинг муносиб ворисларига хос бўлган юксак фуқаролик фазилатларини ўзида мужассам этадиган кенг маънодаги умумхалқ байрамига айланди. Бу нафақат ҳарбий соҳа вакиллари, қолаверса, юртимизнинг барча эркакларининг байрами ҳамдир.
Ушбу қутлуғ айёмда ўз ҳаётини Ватан ҳимоясидек улуғ ишга бағишлаган сиздай азму шижоатли, мард ўғлонлар - ҳарбийларимизни шарафлаймиз. Халқимиз, мамлакатимиз тинчлиги ва хавфсизлиги йўлидаги беминнат хизматларингиз учун барчангиздан миннатдормиз.
Сиз ва оила аъзоларингизни, яқинларингизни мамлакатимизда кенг нишонланаётган шарафли байрамингиз билан қутлаймиз! Сизларга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, олижаноб ва масъулиятли фаолиятингизда улкан ютуқлар тилаймиз!
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси