Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Ўзбекистон Кубогига старт берилди
Қиличбозлик бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Ўзбекистон Кубогига старт берилди
Ўзбекистон Респyбликаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг 2020 йил учун респyблика календарь режасига мувофиқ спортнинг киличбозлик тури бўйича ўсмирлар ва кадетлар ўртасида Ўзбекистон кубоги мусобақалари 2020 йил 11-21 декабрь кунлари ўтказилиши белгиланган бўлиб, бугун мазкур турнирга старт берилди.
Мусобақанинг илк баҳсларини шпагачи-қиличбозлар бошлаб беришди. Бугунги қиличбозликнинг шпага йўналишидаги яккалик баҳсларида жами юздан ортиқ атлетлар иштирок этмоқда, шундан 70 нафар ўғил болалар ва 53 нафар қиз болалар республикамизнинг барча вилоятлари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда Тошкент шаҳридан ташриф буюришган. Мусобақа пойтахтимиздаги "Умид" спорт мажмуасида бўлиб ўтмоқда.
Мусобақа ғолиб ва совриндорларини жами 192 дона (1-ўрин 60 дона, 2-ўрин 60 дона, 3-ўрин 72 дона) медаллар тўплами дипломлар билан тақдирлаш кўзда тутилган.
Ўзбекистон Кубоги турнирини ўтказиш тартиби
11 декабрь- шпага яккалик. Ўсмирлар
12 декабрь- шпага жамоавий. Ўсмирлар
13 декабрь - шпага яккалик. Кадетлар
14 декабрь - шпага жамоавий. Кадетлар
15 декабрь- рапира яккалик. Кадетлар
16 декабрь- рапира жамоавий. Кадетлар
17 декабрь- рапира яккалик. Ўсмирлар
18 декабрь-рапира жамоавий. Ўсмирлар
19 декабрь - сабля яккалик. Ўсмирлар
20 декабрь - сабля жамоавий. Кадетлар
Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси Матбуот хизмати
