Андижондаги турнир ниҳоясига етди

Аввал маълум қилганимиздек, 9-16 май кунлари Андижон шаҳрида 2005 йилда туғилган ва ундан кичик ёшдаги ўғил ва қиз болалар ўртасида Хотира  ва қадрлаш кунига бағишланган Республика очиқ турнири бўлиб ўтди.

         Турнирда 15 ва 16 май кунлари ўғил ва қиз болалар ўртасида сабля бўйича шахсий ва жамоа мусобақалари ўтказилди.

Ўғил болалар ўртасидги шахсий мусобақаларнинг финал босқичида Тошкент шаҳридан Зуҳриддин Қодиров ва Қорақалпоғистон Республикасидан Олланиёз Ешназаров куч синашди. Пойтахтлик қиличбоз ўз устунлигини исботлаб, турнир ғолиби бўлди Бу мусобақаларда учинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси вакили Муса Айтмуратов ва Тошкент шаҳридан Сардор Абдукаримбековга насиб этди.

Қизлар ўртасидаги беллашувларда эса Қорақалпоғистон Республикаси вакилалари яна бир бор қиличбозлик спортида ўз устунликларини намойиш эта олдилар. Ана шу жамоа аъзоси Гулистон Пердибоева финалда жиззахлик Жасмина Абдуллаевани мағлубиятга  учратди. Фаҳрий шоҳсупанинг учинчи поғонасига Қорақалпоғистон Республикасининг яна бир  вакиласи Самира Шокирова ҳамда Тошкент вилоятидан Асал Каримова кўтарилдилар.

Сабля бўйича жамоалар ўртасидаги  мусобақаларда фаҳрий ўринлар қуйидагича тақсимланди:

         Ўғил болалар:

         1. Қорақалпоғистон Республикаси

2. Тошкент-1

3. Тошкент вилояти-1

Қиз болалар:

1. Қорақалпоғистон Республикаси

2. Жиззах

3. Тлшкент вилояти

Андижонда ўтказилган Республика очиқ турнири қиличбозлик спорти мамлакатимизнинг барча минтақаларида ривожланаётганлигини намойиш қилди. Бундан мусобақаларда фақат пойтахтнинг ёш қиличбозларигина эмас, балки Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Тошкент ва Бухора вилоятлари спортчилари ҳам ғолиблар қаторидан ўрин олганликлари далолат беради.