Томонлар аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, хусусан инклюзив таълим сифатини янада ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.
Ҳужжатни имзолаш маросимида икки томонлама ҳамда халқаро ташкилотлар билан иш олиб бориш, халқаро тажриба асосида эшитишда нуқсони бор болаларга замонавий билимлар бериш фаолиятини такомиллаштириш бугунги кун талаби экани таъкидланди.
Меморандум мамлакатимизда инклюзив таълим ҳамда ахборот-технологиялари бўйича билим бериш жараёнларини янада яхшилаш учун пойдевор вазифасини ўтайди. Чунки ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларда, асосан, болаларга ахборот-технологиялари бўйича бошланғич ва асосий билимлар берилади.
https://yuz.uz/news/hamkorlik-memorandumi-imzolandi