Енгил атлетикачи Дорандо Пьетри 1908 йилда ўтказилган марафонда биринчилардан бўлиб маррага етиб келган бўлсада, лекин маррага сўнгги 100 метр масофа қолганда, ташқаридан унга ёрдам берилганлиги учун мусобақадан четлатилган.
Юнонистонлик (Греция) енгил атлетикачилар Костас Кентерис 200 метр, Катерина Тану 100 метрга югуриш бўйича Сидней-2000 Олимпия ўйинларида олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлишган. Улар Афина-2004 Олимпиада ўйинлари совринларига асосий даъвогар ҳисобланишарди, лекин мусобақа бошланиши арафасида допинг можаросига аралашиб қолишди. Чунки улар допинг назоратини ўтказиб юбориш мақсадида, мотоциклда атайлаб аварияни ташкил қилганликда айбландилар ва уларга Афина-2004 Олимпиада ўйинларида иштирок этиш ман қилинди.
Монреаль-1976 ёзги Олимпия ўйинларида СССР (собиқ Совет Иттифоқи) замонавий бешкураш жамоаси аъзоси Борис Онишенко биринчи ўринга даъвогар ҳисобланган. Бироқ мусобақа давомида Британия жамоаси Борис Онишенконинг қиличи рақибга тегмаганида ҳам балл тўплаганини пайқаган. Кейинчалик унинг қиличида рақибга тегмаса ҳам балл қўшадиган ички қурилма борлиги аниқланган. Натижада Борис Онишенко бутун Совет бешкураш жамоаси билан мусобақадан четлатилган.
МОҚ Ахборот-таҳлил департаменти бош мутахассиси Ш.Назаров