Ўзбекистон Республикаси Президенти «Соғлом турмуш тарзини ҳаётга кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга имзо чекди.

Унда соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, аҳоли ўртасида оммавий спортни ривожлантириш, саломатликни мустаҳкамлашга қаратилган жуда ҳам муҳим жиҳатлар ўз аксини топган. Хусусан, давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ва ходимлари, уларнинг оила аъзоларининг ҳам жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларини таъминлаш, улар ўртасида мусобақалар ташкил этиш кўзда тутилган.

2021 йил 1 июлдан бошлаб, вазирлик, идора, корхона, ташкилот, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбар ва ходимларининг антропометрик кўрсаткичларини баҳолаш йўлга қўйилади.

Ҳужжатнинг қолган муҳим бандлари ҳақида “O‘zbekiston24” телеканалининг репортажи орқали батафсил билиб оласиз.