Миллий олимпия қўмитаси “OlympicUz” кўрсатувининг навбатдаги сонини эътиборингизга ҳавола қилади. Дастуримизнинг тўртинчи сонида Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари ва Париж-2024 Олимпия ўйинларига тайёргарлик, ушбу мусобақаларга ўтказилаётган селекцион мусобақалар тафсилоти, бокс ва дзюдо бўйича терма жамоаларимиз олиб борган қўшма машғулоти ҳақида батафсил билиб оласиз.