Қиличбозлик бўйича "Умид" турнири рапирачилар баҳси билан якунланди
Тошкентда қиличбозлик бўйича ўтказилинаётган "Умид" соврини учун республика очиқ турнири якунланди. Мусобақанинг Регламентига кўра бугун рапира йўналишида яккалик бахслари бўлиб ўтди. Мусобақада республикамиз вилоятлари келган ва Тошкент шаҳри қиличбозлари жами – 26 нафар атлет, шундан
8 нафар аёл спортчилар биринчилик учун кураш олиб боришди.
Эркаклар орасида кескин ҳамда муросасиз кечган баҳсларда андижонлик Ахмадилло Солихожиев барча рақибларини доғда қолдириб, ғалабани қўлга киритди. Ахмадилло финал босқичида тошкентлик Халилулло Шарипов билан куч синашди, у ўз рақибидан ҳисобдаги катта фарқ билан устунликка эришиб, турнирнинг олтин медалига сазовор бўлди. Ҳисоб 15-7. Натижалар кўрсаткичи эса қуйидагича:
Рапира (эркаклар).
1. Ахмадилло Солихожиев – Андижон
2. Халилулло Шарипов – Тошкент
3. Дониёр Нугуманов – Тошкент
3. Мухаммадюсуф Асранов – Андижон
Аёллар баҳсида эса пойтахтлик Мадинабону Парпиева олтин медални қўлга киритди. Финал босқичида Мадинабону самарқандлик Умида Ильёсовани 15-8 ҳисоби билан енгиб, ғалаба шоҳсупасининг энг юқори поғонасига кўтарилди. Шундай қилиб, маҳоратли рапирачи қизлар турнир шоҳсупасидан қуйидаги тартибда ўрин эгаллашди:
Рапира (аёллар).
Мадинабону Парпиева – Тошкент
Умида Ильёсова – Самарқанд
Маржона Усмонова – Андижон
Камила Мирзаева – Тошкент
ЎзҚФ Матбуот хизмати