"Умид" турнирида саблячи қиличбозлар Мамутов ва Тоғаймуродова олтин медални қўлга киритишди

Қиличбозлик бўйича шу кунларда ўтказилаётган "Умид" Республика очиқ турнири доирасида сабля йўналишидаги мусобақа ўз якунига етди.

Мазкур мусбоқада республикамизнинг турли минақаларидан ташриф буюрган жами 28 нафар (шундан 12 нафар аёл) қиличбозлар биринчилик учун кураш олиб бордилар.

Эркаклар орасида бўлиб ўтган жуда ҳам қизиқарли ва муросасиз беллашувларнинг финал босқичида қорақалпоғистонлик саблячилар Шерзод Мамутов ҳамда Фозил Генжебаев ўзаро куч синашди. Таъкидлаш жоизки бу икки кучли рақиблар баҳсида 15 - 11 ҳисоби билан Шерзоднинг қўли баланд келди ва у турнир ғолибига айланди.

Саблячи қизларнинг мусобақаси ҳам ўзига хос тарзда қизиқарли кечди. Ярим финал баҳсларида қорақалпоғистонлик ва тошкентлик спортчилар ғалаба учун куч синашди.

Финал беллашувида пойтахтлик спортчилар — Севинч Исмаилова ва Шахноза Тоғаймуротова ўзларининг бор маҳоратларини намоён этишга ҳаракат қилдилар. Қиличбозлик йўлакчаси кутилмаган ва бир лаҳзада содир бўлиши мумкин бўлган кескин вазиятларга бой. Севинч ҳам Шахноза ҳам охирги дақиқагача устунликни қўлдан бермаслик учун астойдил беллашишди. Аммо, омад Шахнозага кулиб боқди. Шахноза Тоғаймуротова ҳал қилувчи ўн бешинчи тиғни рақиби томон аниқ йўллади. Ҳисоб 15 - 14.

Шундай қилиб Шахноза Тоғаймуротова "Умид" турнирининг олтин медалига сазовор бўлди ва шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди.

Сабля бўйича ўтказилган мусобақа якуний натижалари қуйидагича:

Сабля. Эркаклар.

1. Шерзод Мамутов – Қорақалпоғистон

2. Фазил Генжебаев – Қорақалпоғистон

3. Бобур Расулов – Тошкент

3. Азизбек Даулетназаров – Тошкент

Сабля. Қизлар.

1. Шахноза Тоғаймуратова – Тошкент

2. Севинч Исмаилова – Тошкент

3. Айсулу Уснатдинова – Қорақалпоғистон

3. Толқиной Бекбулиева – Қорақалпоғистон

ЎзҚФ Матбуот хизмати