Диетолог саҳифаси
Мазали таом - танга қувват ва ором
Ва ниҳоят узок карантиндан кейин спортчилар учун ўқув машғулот йиғинлари яна старт олди. Муҳими, қиличбоз - спортчиларимиз, мураббийлар, ходимларнинг кайфиятлари жуда яхши.
Ҳозирги вақтда қиличбозлик бўйича Миллий терма жамоа аъзолари "Осиё дзюдо маркази" меҳмонхонасига жойлашишган. Диетолог шифокор - Гулчехра Хасанова томонидан Пандемия шароитини, спортчиларнинг антропометрик кўрсаткичлари, шунингдек федерация шифокорлари ва тренерлари тавсияларини инобатга олган холда Таомнома ишлаб чиқилган.
Спортчиларимиз ташқаридан таом истеъмол килмасликлари учун таомномада белгиланган таомлар турли туман қилиб ишлаб чиқилган. Таомномада витаминларга бой салатлар, кўкатлар, қуруқ ва хўл мевалар, бўтқалар, шунингдек балиқли таомлар хам ўрин олган. Ошхона ходимлари барча санитар гигиеник талабларга риоя этган холда фаолият олиб бормоқдалар.
ЎзҚФ Матбуот хизмати