Хабар берганимиздек, қиличбозлик бўйича федерация кубоги учун онлайн мусобақа бўлиб ўтмоқда. Айни пайтга келиб, рапира йўналишида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди.

Регламентга кўра, иштирокчилар белгиланган вақт мобайнида ўзларининг техник ҳаракатларини мусобақа ҳакамларига намойиш этишди. Саралаш баҳсларидан сўнг финал босқичига энг кучли техника эгалари етиб келишди. Табиийки, уларнинг ҳаракатлари баҳолашда ҳакамлар зиммасида катта масъулият бўлди. Мусобақа якуни бўйича эркаклар ўртасида Муҳаммадюсуф Асранов, аёллар ўртасида эса Умида Илёсова биринчи ўринни қўлга киритди.

Батафсил:

ЎҚФ кубоги учун онлайн мусобақа.
Рапира, эркаклар:
1. Муҳаммадюсуф Асранов
2. Ҳалилуллоҳ Шарипов
3. Аҳмадуллохон Солихонов
3. Муслимбек Мирзаолимов

Аёллар:
1. Умида Илёсова
2. Мадинабону Парпиева
3. Камила Мирзаева
3. Гулрухсора Маннонова