Роппа-роса 2 йилдан сўнг, 2022 йилнинг 10 сентябрь куни Хитойнинг Ханжчоу шаҳрида XIX Осиё ўйинлари старт олади. Қитъамизнинг энг кучли атлетлари бўлажак мусобақада спортнинг 40 йўналишида ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

2 йил аввал Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида делегациямиз 20 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, жами 69 та медаль жамғаришга муваффақ бўлган ва бу спортимиз тарихидаги энг яхши иштирок бўлиб турибди. Умид қиламизки, Хитойда ўтадиган Осиё ўйинлари ҳам Индонезиядагидан кам бўлмaган муваффақият билан ёдимизда қолади.