Aтрофимиздаги ҳайвонлар биз қила оладиган ақлли буюмларни қила олади. Улар турли вазифаларни бажариш учун воситалардан фойдаланиши, муаммоларни ечиши ва мулоқот қилиши, қизиқувчан бўлиши, бирлашиши, келажакни режалаштириши мумкин. Бундан ташқари, аксарият ҳайвонлар ёлғизлик, қўрқув, қувонч, мағрурлик ва бошқа турли туйғуларни бошдан кечиради.

Биз маймунларга одамлар билан мулоқот қилишни ўргатиш мақсадида имо-ишорадан фойдаланишни ўргатдик. Унинг ёрдамида улар саволларга жавоб бериши, ҳис-туйғу ва ҳатто фикрини ифода этишлари мумкин. Бунинг яққол мисоли – Коко исмли горилла, унинг IQ даражаси 95 га тенг эди! Коко инглиз тилидаги 2000 га яқин сўзни ўрганган ва имо-ишора ёрдамида одамлар билан осонликча мулоқот қилиб, хоҳлаган нарсасини ифода эта олган. Бироқ, маймунлар билан алоқа қилиш давомида уларнинг ҳеч бири бирорта савол бермади.

Бу ҳар қандай ҳолатда маймунлар қизиқувчан эмаслигини англатмайди. Фақат айтиш лозимки, биз йўқ деб биладиган маймунлар онгида бирор фикр пайдо бўлмади. Бу маймунларнинг ақлий назарияси йўқлигини кўрсатиши мумкин.

Aқл назарияси – бу турли одамларнинг ҳар хил онгга эга эканлиги тушунчасидир. Бошқа бир киши сиз билмаган маълумот ёки билимга эга бўлиши мумкин. Буни тушуниш инсонни ривожланишига кучли туртки беради. Aммо одамлар дарҳол ақл назарияси билан туғилмайди. Бола онг назариясини биринчи марта ишлаб чиққанида, буни билиш учун «Салли ва Энн тести» деб номланган тажриба ўтказилди.

Салли ва Энн тести

Тажриба давомида олимлар болаларга Салли ва Энн ҳақида ҳикоя қилишади. Саллининг савати, Aннада қути бор. Уларга конфет берилади. Салли ширинликни олиб, уни саватга солади, сўнг хонадан чиқиб кетади. Салли хонада бўлмаганида, Энн саватга қараб, конфетни олиб қутисига қўяди. Салли хонага қайтиб келганида, олимлар болалардан: «Салли конфетини қаердан қидиради?», деб сўрашади.

Шубҳасиз, Салли ўз ширинликларини саватдан қидиради, чунки Энн у кетаётганда, конфетни қутига солиб қўйганини билмасди. Aммо тўрт ёшгача бўлган болалар Салли дарҳол Эннинг қутисига қарашади, деб даъво қилишади, чунки конфет ўша ерда эди. Болалар ширинликнинг яширилганлигини кўришди, уларда шу маълумот бор, шунинг учун Салли ҳам нега буни билмаслиги керак, деб ўйлашади. Ёш болалар ақлий жараён ва улардаги маълумотлар Салли биладиган маълумотлардан фарқ қилишини тушунмайдилар. Шунга ўхшаб, биз билан мулоқот қила оладиган маймунлар, биз билмаган нарсаларни билишимиз мумкинлигига йўл қўймайди.

Ҳаммамизнинг тасаввурларимиз чекланган. Ер юзида бирор одам дунёга тўла-тўкис қараб турмайди. Биз Квалиянинг улкан девори ортида онгимизга қулфланганмиз. Океан устидаги уфқ ғаройиб ва гўзал ранглар билан жилоланишига сиз билан рози бўлишимиз мумкин, лекин мен сизнинг онгингизга кира олмайман ва қуёш ботганида қандай рангларни кўришингизни ва нимани бошдан кечираётганингизни кўра олмайман. Aммо бу ҳақда сиздан сўрашим мумкин. Шунинг учун тез-тез саволлар берасиз. Саволлар ҳар доим янги нарсаларни кашф этади ва жавоблар ҳар доим янги саволларни пайдо қилади.

Мақола Николай Мерзляков томонидан танланган.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/eternity/pochemu-obeziany-nauchivshiesia-obscatsia-s-liudmi-ne-zadali-im-ni-odnogo-voprosa-5ee4dee29435cb76f79e21aa