Юқори мақсадларга эришиш учун янги тизимлар, моделлар, амалиётлар, кўникма ва жараёнларни доимий ўрганиш ўрнига, кўплаб омадли ва ақлли одамлар муваффақият тамойиллари ҳақида саволга тутишни тўхтатадилар.

Улар бир хил тарздаги одатлар ва кўникмаларга берилиб кетишади. Ўзлари билмаган ҳолда муқобил жараёнларга қизиқишни тўхтатишади ва худди шундай кечагидек муваффақиятли ёндашувга ишонишади.

Билимдонлик тузоғи – бу олдинги принциплар, ғоялар, ақлий моделлар доимо муваффақият ва яхшироқ фикр юритишга олиб келади, деган сохта эътиқод.

Хоҳламасдан туриб ҳам билимдонлик васвасасига тушиш осон: ҳар куни одатдаги усулда, ўз тахминлари, маҳорат ва ишга ёндашувингизнинг тўғрилигига шубҳа қилмаслик кифоя.

Ўз ишингизда шунчалик яхши бўлишингиз мумкинки, ўтган муваффақиятларингиз сизни ажаблантиради. Билимдонлик тузоғи аста-секин ўсиб боришга тўсқинлик қилиши мумкин ва сиз ўсиш ва ривожланишни тўхтатасиз.

Асосий қобилият ва кўникмаларингизга кучли боғланиб қолиш осонгина заифлигингизга олиб келиши мумкин.

Муаммо шундаки, ўзгаришлар юз берганда ва бу муқаррар бўлса, улар сизни ҳайратда қолдиради, чунки бунга тайёр эмас эдингиз.

Билимдонлик тузоғининг асосий оқибатлари мослашувчанликнинг пасайиши ва ўтказиб юборилган имкониятлардир.

Билимдонлик муаммоларини йўқ қилинг!

Aгар доимий равишда янги муқобил жараёнларни, қоида ва кўникмаларни, ишга ёндашувни ўрганиб борсангиз, ўзингиз учун энг яхши рақиб бўлишингиз мумкин.

Ҳаёт, иш, мартаба ва муваффақият нимани англатиши ҳақида ўз фикрларингизга шубҳаланишни бошланг.

Ҳақиқатан ҳам омадли одамлар ҳар доим ўз натижаларини ўлчаш ва вақт ва пулни тежайдиган самарали тартиб-қоидаларни бажариш учун вақт топадилар. Муваффақият билан ўзингизни тузоққа туширманг, худди шундай ўрганишда давом этинг, аммо яхшироқ ўрганинг.

Олдинга силжиш учун ортга қараш керак

Ўз ҳаётингиз ва мартаба мақсадларингизни таҳлил қилишга бироз вақт ажратинг. Ўтган ой, чорак ёки йил ичида стратегия ва ҳаракатларингиз қанчалик самарали бўлгани ҳақида ўйланг.

Бу сизга нимани яхшилашинг кераклиги ва янги тенденцияларни кузатиш мумкинлигини яхшироқ тушунишга ёрдам беради.

Ортга қараб, ҳаракатларингизда бирон бир қонуният бор-йўқлигини текширинг. Муваффақиятга эришиш йўлида турган воқелик ва тушунчалардан эҳтиёт бўлинг.

Манба https://hr-portal.ru/story/lovushka-kompetentnosti-kak-umnye-lyudi-sabotiruyut-svoyu-kareru?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com