Ўзбек дзюдочиларининг сўнгги мусобақаларда қўлга киритилаётган ёрқин ғалабалари замирида терма жамоамизга жалб қилинган хорижлик мутахассисларнинг ҳам хизмати беқиёс. Тому Тори ана шундай намоёндалардан биридир. Эътиборингизга Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан ушбу мутахассис билан тайёрланган интервьюни ҳавола қиламиз. Япониялик мутахассис суҳбат давомида ўзбек дзюдосининг келажагини қандай кўраётгани, юртимиздаги фаолияти ва бошқа мавзулардаги қизиқарли саволларга жавоб бериб ўтди.