Яқинларингизни янги салат билан ажаблантирмоқчимисиз ва у витаминларга бой, ранглар жилосидек ёрқин бўлсинми? Унда мексикача сабзавотли салат рецептини ёзиб олинг.
Бизга қуйидагилар керак бўлади: 1 та консерваланган қизил ловия (шунчаки 100 г ловия қайнатиб олишингиз мумкин); 1 та консерваланган маккажўхори; бошпиёз – 1 дона; қизил булғор қалампири – 2 дона; бутун гармдори – 1 дона; бодринг – 1 дона; лимон шарбати – 1 ош қошиқ; саримсоқ донаси – 1 дона; кўкатлар; ўсимлик мойи; таъбга кўра туз, қалампир ва зираворлар.
Қандай пиширилади?
1. Чуқур салат идишига ловия ва маккажўхори солинг. Барча сабзавотларни ловиядан катта бўлмаган кубикларга кесиб оламиз ва уларни идишга қўшамиз;
2. Қўшимча масаллиқ тайёрлаб оламиз. Саримсоқни пичоқ билан майдалаймиз, майда идишга солиб, унга ёғ ва лимон шарбатини қуямиз, ёқимли зираворларни қўшинг. Ҳар бирини яхшилаб аралаштиринг.
3. Қўшимча масаллиқни сабзавотли салат идишга қуйинг ва тўғралган кўкатларни ёйиб чиқинг.
4.Ҳаммасини яхшилаб аралаштирамиз ва ёрқин салатимиз тайёр.
Ёқимли иштаҳа!