Ўзбекистон Республикаси товар хомашё биржаси UZEX 1994 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги энг йирик савдо майдончасидир.
Юксакликка эришиш – мана, корхона мақсадларини қандай тавсифлаш мумкин. UZEX ҳам ўз ходимларига ёрдам бергани сингари мижозларга ҳам нафақат моддий, балки спорт ва маданият соҳада ўсишига ҳам кўмаклашади. Шу боисдан корхона компания ичида ва Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорликда спорт тадбирлари ўтказиб келади.
UZEX спорт ҳаёти
Аввалданоқ корхона ўз фаолияти давомида турли спорт турлари бўйича мусобақалар ташкил этиш анъанасини амалга ошириб келяпти. Ушбу ишларнинг амалга ошишига баҳоли қудрат ҳисса қўшиб келаётганлардан бири – 2008 йилда кикбоксинг бўйича мамлакат чемпионати бронза медали соҳиби Рафаэл Адамяндир.
Рафаэл бундай тадбирларнинг ташаббускори бўлиб, нафақат ўз ҳамкасблари ва дўстларини, балки бошқа корхоналарни ҳам мусобақаларга жалб қилади. Шу тарзда баҳсларни янада қизиқарли ва жўшқин тарзда ўтказадилар.
Рафаэл беғараз ёрдами туфайли компаниянинг кўплаб ходимлари шахмат, шашка ва албатта, футбол каби спорт турларига меҳр қўйишди.
Шахмат ва шашка мусобақаларида Товар-хом ашё биржаси доимий чемпион сифатида обрў қозониб келган, энди улар ўз унвонидан воз кечмоқчи эмас.
Футболда UZEX йигитлари тезкор дриблингда ўзининг бетакрор ўйин техникасини аллақачон яратиб олган. Бу ҳар йили футбол бўйича Бош вазир Кубоги доирасидаги учрашувларни муваффақиятли ўтказишга ёрдам бериши билан ажралиб туради.
Биржа ходимлари бадминтон ва шахмат бўйича Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси томонидан анъанавий тарзда ҳар йили ўтказиб келинадиган шаҳарлараро мусобақаларда ҳам фаол иштирок этиб, совринли ўринларни эгаллаб келмоқдалар.
Миллий олимпия қўмитаси билан ҳамкорлик
Миллий олимпия қўмитасининг доимий ҳамкори сифатида UZEX биржаси ҳақиқий байрамга айланган кўплаб мусобақа ва тадбирларни ўтказишда ёрдам бериб келади. Бу ҳамкорлик келажакда ҳам самарали давом этиши режалаштирилмоқда. Чунки мамлакатимиздаги энг асосий вазифа – келажагимизга айланадиган ёш авлоднинг соғлом ва ҳар томонлама ривожланишини яратишдир. Спортсиз бу имконсиздир.
«Тезроқ! Баландроқ! Кучлироқ!” машҳур Олимпия шиори остида UZEX товар хом-ашё биржаси барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишни маслаҳат беради. Чунки фақат шу йўл билан ғалаба қозониш мумкин.