Бутун дунё бўйлаб катта шодиёна билан нишонланадиган Олимпия куни 2019 йилда ҳам юртимизда ўзгача шукуҳда қарши олинган эди. Боиси бунгача мазкур байрам фақат пойтахтимиз миқёсида ўтказилган бўлса, ўтган йил бутун Республикамиз бўйлаб 2.5 миллион инсон ушбу тадбир иштирокчисига айланган.
Роппа-роса 1 йил муқаддам айни шу санада муҳташам “Ҳумо арена” муз саройида бўлиб ўтган асосий байрам тадбири минглаб инсонларни Олимпия ҳаракати байроғи остида яна бир бор жипслаштирди. Юртимизда ўтказилган ушбу спорт тантанасидан тайёрланган видеоролик Халқаро Олимпия қўмитасига ҳам жўнатилди. Ташкилот раҳбари Томас Бах эса ютимизда муҳтарам Президентимиз бошчилигида олиб борилаётган улкан ислоҳотларга юқори баҳо берди ва бу ҳақидаги ўз фикрларини ХОҚнинг ҳафталик журналида чоп эттирди.
Келинг, биргаликда мазкур байрам хотираларини ёд оламиз: