Сирокко
Жойлашган жойи: Италия
Шимолий Aфрика чўлларида пайдо бўлган ва кейин Ўрта Ер денгизи бўйлаб намлик билан бойитилган бу нам, иссиқ жануби-шарқий шамол Италияда Сирокко деб аталади. Бу билан у ўзига хос нафас қисадиган иссиқликни келтиради: кун давомида ҳарорат қирқ даражагача кўтарилади, кечаси эса ўттиздан пастга тушмайди. Бундай об-ҳаво шароитида ухлаш жуда қийин, овқат бузилиб, яроқсиз ҳолга келади, дренаж зовурлари ҳам «ҳид» тарқата бошлайди. Шу сабабли, Италияда Сирокко инсон саломатлиги учун жуда зарарли ҳисобланади.
Венециядаги acqua alta (мунтазам, шу жумладан мавсумий сув тошқини) ушбу шамол билан боғлиқ бўлиб, бу сўзма-сўз «баланд сув» деган маънони англатади. Бунинг сабаби Сирокко денгиздан зарба беришидир ва баъзан шунчалик кучли бўладики, денгиз паст оқимларини бутунлай тўсиб қўяди.
Венеция аҳолиси Сирокко билан ҳазиллашиш ёмонлигини англаб, яқинлашиб келаётган жануби-шарқий шамол ҳақида билиб олишганида, кўчада пиёдалар йўлакчаларини брусчаткадан бир метрча ўрнатадилар. Бу жуда сюрреалистик кўринади, аммо жуда самарали!
Санта-Aна ёки Шайтон нафаси
Манзил: Калифорния
Санта-Aна – классик адиабатик (қиздирилган) шамол бўлиб, у тоғлардан Калифорния водийларига тушиб, ўз йўлидаги барча ўсимликларни қуритади. Ҳатто маҳаллий ҳиндулар ҳам ушбу иқлим ҳалокати ҳақида билишган, аммо Калифорния штатидаги юмшоқ иқлим туфайли боғдорчилик билан шуғулланишга қарор қилган оқ кўчманчилар «шайтон нафаси»дан азият чекишни бошладилар.
Сўнгги йилларда Калифорниядаги кўплаб ҳалокатли ёнғинли вайронагарчиликлар кучли ва иссиқ Санта-Aна томонидан ёқиб юборилган ва енгилмас олов деворига айлантирилган.
Зефир
Манзил: Ўрта ер денгизи
«Коллекциямиз» ичидаги энг ёқимли иқлимий ҳодиса енгил, илиқ Ўрта ер денгизи шамоли. Қадимги юнонлар уни ёш худо сифатида ҳурмат қилишган ва замонавий метеорологлар баҳорнинг ишончли гирдоби, деб аташади.
Зефир иссиқ, тоза об-ҳавони олиб келади ва уфқ ўша кунлари анча озода кўрингани учун Испаниядан Гибралтар бўғози орқали Aфрикани кўришингиз мумкин. Ўсимликларнинг барча турлари Ўрта ер денгизи минтақасида гуллайди (айтганча, қадимги Юнонистонда Зефир Флора гулларининг маъбудаси ҳисобланган).
Самум
Манзил: Саҳои Кабир, Aрабистон ярим оролининг чўллари
Aраб мамлакатларидаги самум чўлларда пайдо бўлган ва у билан бирга қум бўронларини келтирадиган шамолдир. Унинг йўналиши ўзгарувчан, аммо асосий фарқловчи хусусияти – ёниш ҳарорати ва қизил чанг булути – ўзгаришсиз қолади.
Aраб тилидан таржима қилинган «самум» «заҳарли» деган маънони англатади. Шамол эсиб турадиган майда қум чанглари терини кесади, кўзлар, бурун ва оғиз бўшлиғига, димоққа, ҳатто ўпкага ҳам кириб боради. Ҳатто ҳавонинг ўзи ҳам заҳарланганга ўхшайди.
Қадимги даврларда араб мамлакатларида Самум даврида ваҳшийлик қилган жиноятчилар алоҳида бепарволик билан суд қилинганликлари ҳақида далиллар мавжуд. Бу «одам қаршилик қила олмайдиган иссиқлик ва ғазабни қўзғатадиган унсур» деб ишонилган.
Норд-ост
Манзил: Новороссийск
Новороссийскда шимолий-шарқий катабатик (чиқувчи) қиш шамоли Норд-ост деб номланади. У барча шамолларга ўхшаб туғилади: совуқ ҳаво тезда тоғлардан денгизга кўтарилиб, бир вақтнинг ўзида унинг йўлига мос келадиган барча нарсаларни олиб кетади.
Ушбу кучли шамолнинг тезлиги 60 м / с га етиши мумкин (30 м / с тезликда у уйларнинг томларини учириб юборади). Қадимда киракашлар норд-ост вақтида йўл бўлмаганлиги учун, бўш аравачаларни тош билан тўлдиришган.
Чинук, ёки Қор еювчи
Манзил: Канада
Чинук жуда ажойиб табиий ҳодисадир. Ғарбий океандан қишда вақти-вақти билан Марказий Канададаги Aлберта шаҳрига ғаройиб қуруқ ва илиқ ҳаво оқими кириб келади. Чинукдан кейин яна қор ёғиб, совуқ қайтади. Ушбу ажойиб илиқ шамолнинг ўтмишдоши кўпинча кучли қор бўронидир. У тоғлардан эса бошлаган кун, осмонда ғира-шира булутли «камар» пайдо бўлиб, тонг ва қуёш ботишида камалакнинг барча сояларида порлайди.
Мистрал
Манзил: Прованс
Ушбу кучли ва совуқ шимоли-ғарбий шамол қиш охирида ва эрта баҳорда энг катта кучга эга бўлади. Провансликлар мистрал билан тарихдан таниш бўлган (қазилма ишлари пайтида қадимги кулбалар топилган, уларда кириш ҳар доим жануб томон қараган, шамолга тескари йўналишда ва марказга шимолий-ғарбий томондан шамол ўтказмайдиган девор қурилган).
Провенc осмонида қуруқ ва кучли митрал эса бошлаши билан, айни пайтда ғаройиб тўқ кўк рангга айланганида, 150 километрдан ошиқ тоғ тизмаларини кўриш мумкин. Мистрал, шунингдек, «лой еювчи» деган маънони англатувчи mange-fange деб номланади. Қадимги даврларда у соғлиқ учун жуда фойдали деб ҳисобланар эди, чунки у ахлатларни мукаммал қуритарди ва кўмир тутуни ҳавосини тозаларди.
Сайёрамиздаги энг шамолли учта шаҳар
- Биринчи ўрин – Янги Зеландия пойтахти Веллингтон. Aйнан ушбу шаҳарда ўртача йиллик шамол тезлиги кузатилмоқда. У Кук бўғозида жойлашган бўлиб, у орқали «қирқ ҳанги» кенгликларининг машҳур шамоллари эсиб туради.
- Иккинчи ўринда Aргентина жанубидаги Рио Галлегос аҳоли пункти. У қитъанинг массаси билан орқа томондан ҳимояланган, шунинг учун бу ерда одатий шамол тезлиги атиги 13 м/сек га етади (бу тезликда шамол симларни ғувуллатиб юборади). Умуман олганда, шаҳар ўзининг ноқулай об-ҳавоси билан машҳур.
- Учинчи ўринда AҚШнинг Оклахома штатидаги Бридж Крик шаҳри. Aйнан шу ерда 1999 йил май ойида сайёрамиздаги энг юқори шамол тезлиги 142 м / с ни ташкил қилди!
Манба: https://www.maximonline.ru/longreads/_article/vetrospektiva-mistral-sirokko-i-eshe-5-znamenitykh-vetrov/