Деярли ҳамма қолганларнинг кўзига жозибали кўринишни хоҳлайди. Aммо ҳар бир киши моделдек кўринишга ёки ноёб хусусиятларга эга эмас.
Бошқаларнинг эътиборини жалб қилиш ва харизма билан ўзига оғдириш учун бир неча усулларни баҳам кўрамиз.
- Дўстларингиз қуршовида вақтни ўтказинг
«Чирлидер эффекти» феномени мавжуд. Бу маълум бир компания билан алоқада бўлганда, одам уни ҳар бирини алоҳида эмас, балки уни яхлит ҳис қилади.
- Тез-тез табассум қилинг
Aгар табассум қилсангиз, сизга қараган одамда медиал орбитофронтал пўстлоқ фаоллиги ошади, яъни биз унга янада жозибали кўринамиз.
- Қизил ранг кийинг
Ҳа, ҳа, ҳа, бу классикадир. Aгар одамларни забт этмоқчи бўлсангиз, қизил рангли либос кийинг.
- Овозингиз оҳангини ўзгартиринг.
Лондон Университет коллежи тадқиқотчилари эркакларга баланд овозли аёллар, аёлларга эса нафас олиши эшитиладиган чуқур ва паст эркак овозини ёқтиришларини аниқладилар.
- Ҳазил туйғуси устида ишлаш.
Ҳазил туйғусисиз узоққа бориб бўлмайди. Aёлларнинг фикрига кўра, идеал эркак уларни кулдира олиши керак, лекин идеал аёл эркаклар фикрига кўра самимий кулишга қодир бўлиши керак.
Манба: https://volkovysk.by/world/kak-vyglyadet-bolee-privlekatelno-v-glazakh-okruzhayushhikh-top-6-nauchno-dokazannykh-sposobov.html