Бадминтон юртимизда севиб ўйналадиган Олимпия ўйинлари дастуридаги спорт турларидан бири. Айниқса, карантин даврида уйда бадминтон ўйнаш нафақат жисмоний саломатлик, балки бўш вақтни мароқли ўтказиш йўлида ҳам фойдалидир. Ушбу видеолавҳада Олимпия ўйинлари совриндори британиялик Маркус Эллис ҳамда унинг жамоадоши Лаурен Смит бадминтон ўйнаётганда оёқ ҳаракатларини қандай тўғри олиб бориш ҳақидаги маслаҳатларини томоша қилишингиз мумкин.