COVID-19 пандемияси ва онлайн режимга ўтиш меҳнат бозорида аллақачон сезиларли ўзгаришларни амалга оширди, аммо бундан ҳам кўпроқ ўзгаришлар бўлади. Энг қаттиқ зарба ўртаҳол оилага етказилади: келажак дунёсида энди маълум маънода ҳеч қандай одатий иш бўлмайди.
1984 йилда америкалик ёзувчи ва футуролог Жон Нейсбит дунё иерархик бошқарув тузилмаларидан тармоққа ўтади, деб башорат қилган эди. Гарчи у ҳозирги рақамли тармоқларга ўхшаш нарсани деярли тушунмаган бўлса ҳам.
Бенефициарлар ва ютқазганлар
Ҳар қандай ижтимоий ўзгаришлар сингари, меҳнатни ташкил қилишда юз берадиган ўзгаришлар ғолиб ва мағлубларнинг пайдо бўлишига олиб келади. Биринчидан, ушбу ўзгаришлардан фойда олувчилар ҳар куни офисдан ташқарида ўтиришни талаб қилмайдиган мослашувчан ташкилий шароитда ишлаш орқали ўз самарадорлиги ва эҳтиёжларини исботлай оладиган одамлар бўлишади.
Натижада, келгуси ўн йил ичида малакали кадрларга талаб йўқлиги муаммоси албатта пайдо бўлади. Бой мамлакатлар унга «кафолатланган даромад» сингари тақсимлаш тизимига ўтиш орқали жавоб қайтариш имкониятига эга бўладилар (1950 йилларнинг бошларида Жон Гэлбрейт таклиф қилган). 2017-2018 йилларда Финляндия ушбу моделни синовдан ўтказди, унда икки йил давомида 2000 ишсиз ҳар ой 560 евродан пул олди. Ушбу пуллар одамларга ўзларини қулай ҳис қилишига имкон берди, аммо уларга иш топишда ёрдам бера олмади.
Ўрта синф истиқболлари
ХХ аср ўрталарида гуллаб-яшнашнинг кескин кўтарилиши замонавий Ғарб мафкураси учун ҳал қилувчи рол ўйнаган ўрта синф янги иқтисодиётнинг энг заиф ҳолатида эди. Нисбатан даромадларининг пасайиши ХХ асрнинг 70-йилларида бошланган ва пострақамли иқтисодиёт даврида у сезиларли даражада тезлашиши мумкин.
Бундай ҳолда, ХIХ – ХХ аср капитализмининг марказида бўлган «иш» (job) тушунчасида тубдан ўзгаришлар бўлади. Бугунги кунда у «қўшимча иш» (gig) ғоясига йўл очиб бермоқда – нисбатан қисқа ва қизиқарли лойиҳа, ундан кейин ишлаб чиқариш фаолиятида турғунлик юзага келиши мумкин.
Эҳтимол, самарали фаолият ғояси болаларни тарбиялаш, қариялар ва касалларга ғамхўрлик қилиш, ижтимоий кўнгиллиларни жалб қилиш орқали сезиларли даражада кенгаяди. Энди ишсизликнинг кўпайиши билан қўрқитадиган бандликни ўлчашнинг классик усуллари бизга маъносиз бўлиб қолади. Ривожланган давлатлар аҳолисининг аксарияти ҳаётларининг асосий қисми давомида фақат қисман ишғол қилинади.
Бизни нима кутмоқда
Кўплаб жамоаларнинг масофадан туриб ва тақсимланган ишларни қилиши учун янги ахборот ва телекоммуникация тизимларига талаб пайдо бўлишини кутмоқдамиз. Малакалар ва ходимлар сони муаммоси янада кескинлашади. Бир вақтнинг ўзида, айтайлик, психология ва катта маълумотлар билан ишлаш тизимлари ҳақида чуқур билимга эга талаб пайдо бўлади.
Aммо тор функционал мутахассислар ишини алгоритмлар, технологик платформалар ва хизматлар осонгина алмаштириши мумкин, бу бугунги кунда ишбилармонлик муҳитида ҳукмронлик қилаётган ушбу турдаги ходимлар учун холис янгилик. Кўринишидан, яқин келажакда ривожланган иқтисодиётнинг асосий бош оғриғи ишсиз «офис планктони» ўсиб бораётган массаси учун тегишли касбларни излаш бўлади.
Манба: https://yandex.ru/turbo/s/forbes.ru/biznes/403801-konec-raboty-pochemu-v-mire-budushchego-net-mesta-dlya-srednego-klassa?promo=navbar&utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com