Қарор қабул қилиш ҳар доим мураккаб ва ҳаяжонли жараён бўлиб, кўпчилик қўрқувга тушади ва ўзини олиб қочади. Бундай одамлардан бири бўлмаслигингиз учун бир нечта ҳикматли сўзларни жамладик. Умид қиламизки, улар сизга ёрдам беради.
Ўзингизни бирор нарсани қила олишингизга ишонтиришнинг энг яхши усули – буни бир марта қилиб кўришдир.
Орзу ҳар доим мияда қолади ва уни амалга ошириш қўлингизда (ҳаракатингизга боғлиқ).
Туғилган кунингиздан бошлаб, унинг ёрдамида бир кечада ҳаётингизни ўзгартиришингиз мумкин бўлган сизга бебаҳо туҳфа берилган. Ушбу туҳфа онг ва тананинг бир-бири билан курашиши эмас, балки биргаликда ишлаш, бир мақсадга интилиш қобилиятидир.
Инсоният шахси биздаги мавжуд фазилатлардан эмас, балки ҳали мавжуд бўлмаган, лекин бўлиши мумкин бўлган хусусиятлардан ҳам иборат.
Aксарият одамлар бир йилда нима қила олишини аниқлаётганда, ўз кучини ортиқча баҳолайдилар, аммо ўн йил ичида нима қила олишларини аниқлаётганда аҳамиятсиз қолдирадилар.
Aгар бирор ишда сизни муваффақият кутаётганига амин бўлсангиз, нима қилган бўлар эдингиз?
Сиз қила олмайдиган иш қилишингиз мумкин бўлган нарсага халақит бермасин.
Биз реал ва мумкин деб билган ҳар бир нарса ҳаётда мужассам.
Ҳаёт натижа эмас, жараён. Бизни бахтли қиладиган жиҳат биз нимага эришганимиз эмас, балки ўзимизга айланганимиздир.
Ўзингизга астойдил бажарадиган фаолиятни топинг ва шундай қилингки, у сизга даромад келтирсин.
Манба https://zen.yandex.ru/media/info_law_society/izrecheniia-dlia-priniatiia-mudryh-reshenii-5e7dd2e864eb21398569c213