Aдена Фридман туғилганидан бери молия соҳасида: отаси Т. Rowe Price инвестиция компаниясида ишлаган, ишхонага у ва акасини тез-тез олиб борган. Aйнан шу тажриба қизнинг бутун ҳаётини олдиндан белгилаган ва молия соҳаси ҳақидаги асосий ғояларни берган.
Янги бошловчилар учун иккита маслаҳат
«Биринчидан, бу нафақат раҳбарнинг айтганини бажариш, балки ташаббусни қўлга олиш – саволлар бериш, ҳамкасблар билан мулоқот қилиш, компания ва унинг нима қилаётганини иложи борича кўпроқ ўрганишга ҳаракат қилиш.
Иккинчидан, имконият кутманг, балки уларни ўзингиз қидириб топинг: «Ҳар куни ишга келар эканман, ўз лавозимимга мос хизмат қилишим керак, деб ўйлайман, мен бунга жуда ишонаман. Иш қандайдир мавжудот эмас, ҳар куни ролимга мослигимни исботлашим керак.”
Баландроқ гапиринг
Фридман барча аёл ва қизларни ўз фикрини айтишдан қўрқмасликка чақиради ва бир кун уларнинг имкониятлари чексизлигига ишонадиган пайт келади.
Зарур пайтда қатъийлик
Иш юзасидан учрашувларда Фридман «мунозаралар ва буйруқлар» тактикасини қўллайди. Биринчи босқичда у бутун жамоага муҳокама қилиш ва ечимни топиш имкониятини беради, аммо агар бу жараён кечиктирилса, у ўзи мустақил қарор қабул қилиб, ишга киришади.
Ўзингизга ишончдан қочинг
NASDAQ раҳбари ўзига ишонч ҳар қандай бизнесга халақит беради, деб ҳисоблайди. Яхши раҳбар ва етакчи инсон ходимларига бўшашишга изн бермайди. Ҳар бир иш куни самарадорликка эришишнинг биринчи, ягона йўлидек ҳис этилиши керак.
Манба: https://pro.rbc.ru/news/5ebc16d19a7947189a4d9b39