Кўплаб психологлар фикрига кўра, биз ўз бахтимиз яратувчисимиз. Aммо муаммолар юки остида ўзимизни бахтли ҳис қилиш қийин кечади. Нима қилиб бўлмасин, некбинликни сақлаб қолиш керак? Бугун одамлар ўз ҳаётидан рози бўлиб яшашга ундайдиган тамойиллар билан танишамиз.
1. Барвақт уйғониш
Эрталаб мунтазам барвақт туринг, чунки «бахт гормони» ишлаб чиқариш дастлабки соатларда тезроқ содир бўлади.
2. Тўғри овқатланиш
Албатта, нонушта қилинг ва тамаддини ўтказиб юборманг. Танадаги серотонин миқдорини кўпайтиришга ёрдам берадиган маҳсулотлар мавжуд – хурмо, курка, пишлоқ, кўкатлар, сут маҳсулотлари, авакадолар, банан, денгиз маҳсулотлари ва кам ёғли балиқ, помидор, қулупнай.
3. Жисмоний фаоллик
Ҳатто кунига 30 дақиқа юриш ҳам ҳаёт тарзингизни янада соғлом қилади. Табиат бағрида кўпроқ бўлинг.
4. Ёқимли туйғулар
Илҳомлантирувчи хобби танланг. Ёдингизда бўлсин, «бахт»нинг атиги 10 фоизи ташқи шароитларнинг таъсири (даромад даражаси, таълим сифати, жамиятдаги мавқе).
5. Аҳволингизни назорат қилиб бориш
Нафақат жисмоний, балки ҳиссий ҳолатга ҳам эътибор беринг. Aгар бирон бир психологик муаммони ҳал қила олмаслигингизни ҳис қилсангиз, албатта психологга мурожаат қилинг.
6. «Секинлашиш» қобилияти
Катта шаҳарларда ҳаёт тезкорлиги ва вақт етишмаслиги бахтнинг асосий душманлари. Чунки муносабатлар ҳис-туйғуларга муҳтож, ҳис-туйғулар эса вақт талаб этади. Ҳаёт тезлашганда, биз тезюрар поездда кетаётгандек ҳис қиламиз, у ерда ҳаётимиз деразадан ташқаридаги манзара каби милтиллаб ўта бошлайди. Бирор нарсани ҳис қилиш учун вақтимиз йўқ. Ҳаётимиз зичлашмоқда ва биз «бефарқлик»нинг ғаройиб маконига тушмоқдамиз. Шунинг учун ҳар доим ўзингиз ва яқинларингизга вақт топишга ҳаракат қилинг.
7. Ўзини ва бошқаларни қабул қилиш
Ўзингизнинг ва бошқа одамларнинг камчиликларини ҳазил билан қабул қилинг. Жуда сертанқид қилманг.
Олимлар бизни хурсанд қиладиган сабаб тўғрисида хулоса чиқаришди. Бу ҳеч қандай оғир меҳнат ва бойликни англатмайди, фақат бошқа одамлар билан яхши муносабатлар демакдир.
Муносабатлар ва ижобий алоқа нафақат танамизни, балки мияни ҳам ҳимоя қилади. Мия эса хотира. Ташқи ва ички жараёнлар ўртасида жуда яқин алоқа мавжуд. Ҳамма нарса содда бўлиб туюлади, лекин ҳаётда кўпинча бундай нарсаларга аҳамият бермаймиз, уларни иккинчи ёки ҳатто учинчи даражага қўямиз.
Ҳозироқ яхши муносабатлар қуриш орқали келажагингизга инвестиция қилинг. Дивидендлар сизга кафолатланган ва тезда бахт, соғлиқ ва яхши хотира шаклида келади. Оила аъзоларингиз, дўстларингиз ва ҳамфикр одамлардан фойдаланинг ва бахтли бўлинг!