Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси “Олимпия куни” доирасида “Pro Run” югуриш клуби билан ҳамкорликда виртаул югуриш мусобақасини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.

Шартга кўра, иштирокчилар 15-22 июнь кунлари исталган вақтда 1 километр масофага югуришлари, рўйхатдан ўтиш учун ҳаракатларининг натижасини махсус илова орқали “Sporthive” платформасига жўнатишлари талаб этилган. Мазкур лойиҳада Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Испания, Германия, Греция, Қатар, Миср, Нидерландия, Туркия ва Грециядан қатнашган 190 нафар кўнгилли барча шартларни тўлиқ бажаришди.

Ушбу дастур учун 1 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули ҳам қўйилган эди. Ғолиб “Pro Run” клубининг фейсбукдаги саҳифасида “randomizer” дастури орқали танлаб олинди. Шу тариқа, мазкур лойиҳада Кристиан Ким ғолиб бўлди.

Муҳими мукофот эмас. Асосийси, ушбу дастурда қатнашган барча кўнгиллилар ўз саломатлиги йўлида югуришганидир. Виртуaл югуриш дастурида иштирок этган барчага ўз миннатдорчилигимизни билдириб қоламиз!