Айни пайтда юзага келган эпидемиологик вазият барчани коронавирусга қарши жиддий курашга чорлайди. Айни шу мақсадда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳам катта кўламда иш олиб бормоқда. Ташкилотнинг қўллаб-қувватлаши билан AthleticWorld компанияси COVID-19 га қарши курашиш йўлида Anolit ANK DEZY янги авлод анти-бактериясини ишлаб чиқара бошлади.
Ушбу модда бактерия ва вирусларга ўта кучли таъсирга эга бўлиб, инсон саломатлиги учун асло зарари йўқ. Унинг таъсир кучи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ижобий баҳоланган. Айни пайтда Ўзбекистон МОҚнинг барча хоналари мазкур анти-бактериал модда билан дезинфекция қилиб чиқилди. Келинг, шу ўринда ушбу модданинг биологик ва кимёвий хоссаларига ҳам тўхталиб ўтсак.
Модда ўзида 0,02дан 0,08 фоизгача фаол хлорни ушлаб туради. Натижада микроблар ва бактериялар яшаш тарзи бузилиб, тез орада нобуд бўлади. Ундаги фаол моддаларнинг консетрацияси жуда паст бўлгани боис маҳсулот атроф-муҳит ва одамлар учун асло зарарсиздир. Сақланиш муддати қулай шароитда 1 ойгача. Кучли оксидант хусусияти туфайли жуда хам эффектив дезинфектор модда хисобланади. Олимларнинг тадқиқотларига кўра, Anolit ANK DEZY нафақат коронавирус, балки минтақамизда учрайдиган бошқа инфекцияларини ўлдириш хусусиятига ҳам эга.
Ўзбекистон Миллий олиммпия қўмитаси бундай самарали воситани келажакда барча спорт базалари, иш жойлари, мусобақа заллари, атлетларимиз яшайдиган ётоқхоналар, ошхоналарга ҳам татбиқ қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.