Фарзандининг ўзига қизиқ бўлмаган ишдан бош тортишига деярли барча ота-оналар дуч келишади. Aйни пайтда нима қилиш керак? Бугунги мақоламиз шу ҳақда.

Бола ва унинг мотивация механизми

Вояга етганлар астойдил меҳнат хоҳлаган нарсасини олиб келишини тушунадилар, оиласи ва уйи ҳақида ўйлаб, ишга киришадилар.
Болаларда бундай фикрлар йўқ. Шунинг учун улар дарсдан кўра дўстлари билан сайр қилишни афзал кўришади.
Одатда мактаб ўқувчилари мотивация етишмаслиги муаммосига дуч келадилар. Шундай вақтда катталар ёрдамига мурожаат қилишлари керак.

Болаларни қандай ундаш керак?

Фарзандингиз ғайратини оширишга ёрдам берадиган баъзи тавсиялар.
• Ёрдамга келинг. Ҳеч ким сизга бола учун барча «ифлос» ишларни қиляпсиз, деб айтмайди, аммо унга ёрдам керак. Муаммони ҳал қилишда иштирок этиш ва унга ҳатто энг қийин вазифага бошқача қарашни кўрсатиш кифоя.
• Мақтанг. Болаларни мақташ керак. Айнан маъқуллаш болани рағбатлантиришнинг асосий механизми ҳисобланади.
• Унга кўпроқ эркинлик беринг. У аллақачон катта бўлиб қолгани ва ўз вақти ва ишини мустақил тартибга солиши мумкинлигини қабул қилинг. Бундай ҳолда, унга масъулиятни ўргатиш муҳимдир.
• Баъзан бола омадсизликдан қўл силтайди. Бундай ҳолларда ўзингиз қўллаб-қувватлашингиз ва унга ишончингиз муҳимдир.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/amakids/kak-motivirovat-rebenka-esli-on-nichego-ne-hochet-5eb56d005aece17b0a63031d