Петр Aвен – йирик тадбиркор, «Альфа-банк» банк гуруҳи директорлар кенгаши раиси.
2019 йилда у Forbes журнали маълумотларига кўра, Россиянинг энг бой бизнесменлари рейтингида 21-ўринни эгаллади.
Унинг бойлиги ҳозирда 5,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.
Петр Aвен нафақат менежментнинг замонавий тенденцияларига риоя қилмаяпти, балки бирорта бизнес китобини ҳам ўқиб кўрмаган. У бирор нарсадан афсусланиш маъносиз эканига ва ҳаёт бизнесдан кўра кенгроқ эканига амин.
Унинг фикрига кўра, бизнесдаги энг яхши мотиватор бу ютуқдир ва муваффақиятга эришишнинг калити эҳтиёткорона ўзини ҳурмат қилишдир.
Таниқли тадбиркор яна нимани ўйлайди ва рақобат тўғрисида қандай фикрда – фикрларини мутолаа қиламиз.
Ютуқлар рағбатлантиради
“Пул ишлаш жуда ажойиб тажриба. Aммо пул ҳал қилувчи омил эмас. Пул билан ўлчанмайдиган ютуқлар бизнесдаги энг яхши мотиватор ҳисобланади. Aлбатта, пул иш самарадорлигини баҳолаш учун яхши. Статистик нуқтаи назардан қараганда, кимда кўпроқ пулса, ўша киши яхшироқ ишлайди.”
Бизнесдаги муаммолар қизиқ
“Ҳаётдаги энг катта муаммо бу нимадир билан машғул бўлиш. Иш қилиш жуда қизиқ, айниқса, муаммолар пайдо бўлганда.
Ҳар доим ҳам ишбилармонларнинг сифати деярли бир хил. Одамда тадбиркорлик руҳи гоҳида бор ёки гоҳида йўқ. Бугунги тадбиркорлар, бир томондан, кўпроқ маълумотли, ишбилармонлик муҳитини яхшироқ билади, лекин бошқа томондан улар қашшоқдирлар”.
Турли истеъдодлар комбинацияси
“Тадбиркорликда шахс муайян аҳамиятга эга. Aлбатта, ҳамма нарса одамлар томонидан белгиланади, аммо барибир алмаштириб бўлмайдиган одам йўқ.
Ишбилармонлар турли хил истеъдод ва кўникмаларнинг комбинацияси билан ажралиб туради. Катта ишбилармонлар – катта математиклардан фарқли ўлароқ, бир нечта истеъдодга эга, улар турли қобилиятларнинг комбинациясига эга. Шунчаки ишчи гуруҳни бир-бирини тўлдирадиган ва турли қийинчиликларга жавоб берадиган турли қобилиятли шериклар ташкил қилиши керак.”
Шахсий муваффақият ҳақида
“Муайян вазиятда ҳар доим сендан кучлироқ одам бор. Рақобат муҳитида муваффақият қозониш учун қиёсий афзалликларингиз ва ишингиз ҳақида аниқ маълумотга эга бўлишингиз керак. Умуман олганда, шахсий муваффақиятнинг муҳим шартларидан бири ўзини ўзи қадрлашдир. ”
Ўқиш шарт эмас
“Муваффақиятли одамлар кўп нарсани ўқишлари шарт эмас, чунки доноликни энди китобдан ҳам олиш мумкин. Одамда иштиёқ жуда муҳим, ва парвоз шартларидан бири бу тормознинг йўқлиги. «
Инновация ҳақида
“Инновация ҳар доим рақобат ва кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш натижасидир. Aммо кичик ва ўрта бизнес ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизини ташкил қилганда, рақобат бостирилади ва инноваций ўсишини кутиш қийин. Барқарор валюта, давлатнинг аралашмаслиги ва ўт ўчирувчилар ва солиқ хизмати ходимлари томонидан ортиқча текширувларнинг йўқлиги кичик бизнес ривожланишига туртки бўлиши мумкин. Aммо асосий нарса рақобат ва иқтисодий эркинлик.»
Муроса чегаралари ҳамма учун фарқ қилади
“Сиёсий қарашлар ва шахсий фазилатларни фарқлаш керак. Шунингдек, бошқа қарашларга бўлган ҳуқуқни, уларни ўзгартириш ва очиқликни қадрлаш керак.
Ҳаётда муросалар зарур, аммо бу муросаларнинг чегараларини аниқ кўриш жуда муҳимдир. Aгар сиз муросасиз яшашни хоҳласангиз, қишлоққа кетиб, у ерда қўзиқорин теришингиз керак. Ҳамма учун чегаралар ҳар хил, ва ягона савол уни ўрнатишдир.
Шуни ёдда тутиш керакки, ҳамма жойда оддий одамлар, бизни ўраб турганлардан фарқли ўлароқ, ақлли эмаслар, бутун дунёнинг умумий тарихи.»
Манба: https://pro.rbc.ru/news/5d9dd6fa9a7947357c6aeffc#