Табрик
Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси халқаро "Олимпия куни" билан табриклайди"
Ўзбекистон қиличбозлик Федерацияси барча спорт мухлисларини "23 июнь — халқаро Олимпия куни" байрами билан табриклайди.
Байрам муборак азиз дўстлар!
Сизга доимо бахт, мустаҳкам соғлиқ, оилангизга ва дўстларингизга муваффақият ёр бўлсин!
Ушбу байрам куни, аввало, Ўзбекистон Олимпия ҳаракатининг шаклланиши ва ривожланиши йўлида камарбаста бўлиб турган, барча қийинчиликларга қарамай, шонли спорт анъаналаримизни кўпайтирган фахрий спортчиларимизга самимий миннатдорлик билдирамиз.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда сўнгги йилларда Юртбошимиз раҳнамолигида жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш борасида, мамлакатимизда спорт соҳасини барқарор ривожлантиришнинг ҳуқуқий-иқтисодий механизми шакллантирилиб, аҳолига спорт-соғломлаштириш хизматини кўрсатиш, хусусан, ёш авлоднинг жисмоний тарбиясини сифат даражасини кўтариш каби муҳим масалаларга катта эътибор қаратилмоқда.
Айтиш керакки, сўнгги йилларда спорт мактабларининг моддий-техник базаси яхшиланиб, нафақат йирик шаҳарларда, балки республикамизнинг энг чекка ҳудудларида ҳам спорт иншоотлари тармоғини изчил ривожлантириш ишлари амалга ошиилмоқда. Жумладан, "Бунёдкор" спорт мажмуаси, "Хумо" муз саройи каби жаҳон миқёсидаги замонавий янги спорт иншоотларни барпо этилиши, спортчилар захирасининг барқарор ва самарали тайёргарлигини таъминлади. Ватанпарвар спортчиларнинг сайи-ҳаракатлари туфайли халқаро спорт ареналаридаги бугунги муваффақият ва ғалабаларимиз учун мустаҳкам пойдевор яратилди.
Қувонарлиси, Ўзбекистонда "Олимпия куни"ни нафақат жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари, балки барча юртдошларимиз – спорт мухлислари томонидан ҳам муносиб кутиб олинмоқда. Зеро, Ўзбекистонни ҳақли равишда спорт мамлакати деб аташ мумкин.
Маълумки, халқаро Олимпия кунини нишонлаш санаси 1894 йил
23 июнда халқаро Олимпия қўмитаси ташкил топган санага тўғри келади. Бу байрам 1948-йилдан буён нишонланиб келинмоқда. Халқаро Олимпия кунини ўтказишдан мақсад ёшлар эътиборини спортга ва спорт ўйинларига жалб этиш эди.
Шу куни болалар ва катталар учун оммавий узоқ масофага югуриш ва турли спорт ўйинлари ташкил этилади. Бу куни "Спорт барча учун" Олимпия консепсиясини тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилинади.
Олимпия ҳаракати фаолияти рамзи бўлган бешта ўзаро узвий боғланган ҳалқалар бутун сайёрамиз аҳолисининг глобал миқёсда бирлаштириб чиқиши ва аҳолининг ёши ва фаолият туридан қатъи назар, барча ёш тоифаларини ушбу кунни оммавий тарзда фаол нишонлашга жалб этилишини ифодалайди.
"Олимпия куни" таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида аёллар ва қизлар фаоллигини кучайтириш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва яна кўплаб шу каби жамиятга ижобий таъсир қилиши мумкин ижтимоий масалаларга спорт орқали ҳисса қўшиш учун ажойиб имкониятдир.
Масъулиятли фуқаро бўлиш ҳам Олимпия фалсафасининг бир қисмидир. Аксарият одамлар бу кунда биринчи марта илгари шуғулланмаган янги спорт турларини кашф этадилар. Бу эса республикамиз вилоятларида озми-кўпми намойиш этилаётган спорт турларини оммалаштиришда катта ва муҳим роль ўйнайди.
ЎҚФ Матбуот хизмати