Миллий олимпия қўмитаси барчани Халқаро Олимпия куни билан табриклайди!

Бугун мамлакатимизнинг ҳар бир бурчагида – Андижондан Хоразм, Тошкентдан Сурхондарёгача ва бошқа ҳудудларда соғлом руҳ ва буюк ирода байрами кенг нишонланяпти. Спортга бўлган муҳаббат бутун дунё одамларини бирлаштиради. Бизнинг мамлакатимизда ҳам миллионлаб ватандошимиз «Олимпия куни» тадбирларида қатнашадилар. Бу ҳар биримизнинг қалбимизда спорт яшаётганини яна бир бор тасдиқлайди.

Спорт билан шуғулланинг, фаол ҳаёт тарзини олиб боринг ва соғлом бўлинг.

Байрамингиз билан!