Ўзбекистонда Олимпия куни ҳар йили анъанавий тарзда кенг миқёсда ўтказилади: таниқли спортчи ва шахслар иштирокида кўплаб қизиқарли спорт тадбирлари, марафонлар бўлиб ўтади. Бу кунда дўстона муҳит, спортга муҳаббат ва соғлом турмуш тарзига иштиёқ миллионлаб одамларни бирлаштиради.
Ҳатто пандемия ҳам Олимпия куни-2020 ўтказилишига тўсқинлик қила олмади: бу йил байрам онлайн тарзда ташкиллаштирилди.
Дўстлар, нима бўлишидан қатъий назар, спорт билан шуғулланинг. Биргаликда биз уни бажара оламиз!
Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси барча юртдошларимизни Халқаро Олимпия куни билан қутлайди!