Бир пайтлар кекса ва доно ҳинд набирасига бир муҳим ҳақиқатни очди:
– Ҳар бир одамда иккита бўрининг курашига ўхшаш жанг кетади. Битта бўри ёвузликни англатади: ҳасад, рашк, пушаймонлик, худбинлик, шуҳратпарастлик, ёлғончилик …
Бошқа бир бўри яхшиликни англатади: тинчлик, севги, умид, ҳақиқат, меҳрибонлик, садоқат …
Бобосининг сўзлари қалбига тегган набира бир неча лаҳза ўйланиб қолди ва сўнг сўради:
– Охирида қайси бўри ғолиб чиқади?
Кекса ҳинд табассум билан жилмайиб, жавоб берди:
– Сен боққан бўри доим ғалаба қозонади.
Ривоятдаги мулоҳазалар
Ривоятдан келиб чиққан эътиборни тортадиган жиҳат – бу асосий манбайимиздир. Диққатимиз йўналтирилган нарсага айланамиз. Ёки бошқача айтганда, нимага қарасангиз, шунга айланасиз.
Ҳар бир инсон кўплаб сифатларни турли нисбатларда бирлаштиради. Биз ўз фазилатларимиз, ҳиссиёт ва фикрларимиз қули бўлмаслигимиз керак. Биз уларнинг хўжайинимиз ва ҳар доим танловимиз бор.
Хўш, қайси бўрини яхшироқ боқасиз, қайси бирига кўпроқ эътибор берасиз?