Пандемия вақтида спортчиларни формада ушлаб туриш, улар ўртасидаги рақобатни ошириш мақсадида Ўзбекистон велосипед спорти федерацияси ёшлар терма жамоаси ўртасида «Олимпия куни»га атаб ўзига хос онлайн мусобақа ташкил этди. Шартлар жуда оддий. Унга кўра, спортчилар 1 дақиқа ичида велостанокда педалларни кўп айлантириш бўйича ўзаро баҳс олиб боришди.

Онлайн тарзда ташкил этилган мусобақа якунига кўра, биринчи ўринни 183 маротаба педаль айлантирган Никита Пальчик қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Тимур Абдуҳакимов (178 марта) ва Умид Бахтияров (162 марта) га насиб этди.

Таъкидлаш жоиз, ушбу байрам муносабати билан яна бир қатор спорт турлари бўйича онлайн мусобақалар ўтказилмоқда. Мазкур беллашувлар натижасидан сайтимиз орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.