Ёз нафақат йилнинг энг иссиқ мавсуми, балки кўзлар меваларни танлаб, ҳар томонга югурадиган даврдир!

Бугун сиз билан иссиқ кунда чинакам нажот бўладиган тетиклантирувчи лимонад рецептини баҳам кўрамиз.

Бизга ичимлик учун нималар керак?
Қулупнай – 400 г; 2 лимон; ½ стакан шакар ёки таъбингизга қараб асал; 1,5-2 литр газланган минерал сув; муз;

Безатиш учун: қулупнай; бир тилим лимон, шунингдек ялпиз ёки кўк райҳондан фойдаланишингиз мумкин.

Қандай тайёрланади?
1. Қулупнай, лимон ва шакар ёки асални икки стакан сув билан аралаштиринг.

2. Қулупнай ва лимон донларини ажратиб олиш учун ҳосил бўлган массани элакдан ўтказинг.

3. Олинган суюқликка қолган сувни қўшинг.

4. Лимонадни татиб кўринг ва агар лозим бўлса, асал ёки шакар қўшинг.

5. Лимонадни лимон тилимлари, қулупнай ва ялпиз япроқлари билан безатилган муз билан ичинг.

Бор-йўғи шу! Ёз туҳфаларидан завқланинг, дўстлар!

Facebook саҳифамиз: https://www.facebook.com/nocuzbekistan
Instagram саҳифамиз: https://www.instagram.com/p/B-ra53rFtlE/
Odnokkassniki.ru саҳифамиз: https://ok.ru/group/56786844057789