Amazon.com интернет-компанияси асосчиси ва раҳбари, дунёдаги энг бой одам Жефф Безос муваффақиятли бизнес сирини гапириб берди. Безоснинг фикрича, истиқболдаги 10 йиллик бизнесни ривожлантириш мақсадини ишлаб чиқишдан аввал компаниянинг ушбу даврда ўзгармайдиган стратегияси ҳақида сўраш керак. У бу ҳақда Amazon акциядорларининг йиллик йиғилишида айтиб ўтди.
Amazon.com раҳбари тушунтиришича, узоқ муддатли стратегияни ишлаб чиқишда компания кейинги ўн йил ичида ўз ишини давом эттиришга қодир бўлган «асосий догмалар»ни ажратиб кўрсатиш керак. Безоснинг сўзларига кўра, Amazon учун ушбу тамойиллардан бири мижозларнинг доимий эътиборидир.
«Буларнинг марказида рақобатчилар эмас, балки истеъмолчилар ҳақида ўйлаш туради… Aгар рақобат билан овора бўлсангиз ва бозорда етакчиликка эришган бўлсангиз, унда ривожланиш учун мотивацияни йўқотиш жуда осон.
Сиз ҳаммадан олдинда экансиз, нега ундан ҳам кўпроқ уринишга ҳаракат қиласиз? Истеъмолчиларга мубталолик узоқ муддатли мотивация ҳисобланади, чунки мижозлар ҳар доим норози бўлиб, ҳар доим ўзингизникидан яхшироқ маҳсулот қидирадилар”, дейди у.
Олдинги нутқларида Безос Amazon орасида арзон нархлар, тезкор етказиб бериш ва кенг турдаги маҳсулотлар, яъни харидорлар доимий истаган нарсаларни ўз догмалари сифатида ажратиб кўрсатган эди.
Манба https://lenta.ru/news/2020/05/28/bezos/