Aмерикалик миллиардер Уоррен Баффет кўпинча ўз тажрибаси билан ўртоқлашиб туради ва бошловчи тадбиркорларга маслаҳат беради. 2001 йилда Berkshire Hathaway асосчиси, бизнесни сақлаб қолиш учун инқироз даврида амал қилиш керак бўлган «Нуҳ қоидаси»ни ишлаб чиқди.
«Ёмғирни башорат қилиш ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Aммо кемани қуриш – мкҳимдир!” дейди деярли 20 йил олдин Баффет ўз компаниясининг йиллик ҳисоботидаги маърузасида.
Тўфон арафасида кема қуриб, одамлар ва ҳайвонларни қутқарган Инжилдаги пайғамбар шарафига миллиардер ўз баёнотини «Нуҳ қоидаси» деб атайди.
2001 йилда Баффет «Нуҳ қоидаси»ни ишлаб чиққанида, у ва унинг бизнесдаги ҳамкори Чарли Мангер AҚШда турли хил мураккаб воқеалар бўлишини кутишган эди, аммо … Баффет, 11 сентябр терррор ҳужумига ўхшаш бирор нарса содир бўлиши мумкинлигига қарамай, у кемани қурмаганлигини тан олди. Шундай қилиб, у ўз қоидасини бузди.
Кемани инвестиция жиҳатидан қуриш жараёни ташқи шароитлардан қатъий назар, ривожланиш учун етарли куч ва мослашувчанликка эга компания ёки соҳаларга инвестиция қилиш орқали хавфни камайтиришдир.
Менежмент нуқтаи назаридан кема қандай қурилиши керак? Ушбу жараёнга топиш имкони бўлган энг ақлли одамларни жалб қилинг. Apple корпорацияси ва Pixar киностудияси асосчиларидан бири Стив Жобс ҳам юқоридаги фикрга қўшилиб, шундай дейди: «ақлли одамларни ёллаш ва уларга нима қилиш кераклигини айтишнинг маъноси йўқ; Биз нима қилишимиз кераклигини билган ақлли одамларни ёллаймиз”, дейди.
Amazon.com асосчиси ва бош директори Жефф Безос ҳам ушбу ёндашувни маъқуллайди: «Биз ҳар доим умумий кадрлар захираси доимий яхшиланиб туриши учун маррани баландроқ олиш мақсадида кейинги наймга кимнидир ёллаймиз.»
Манба https://incrussia.ru/news/pravilo-noya/