Бугун ўз номини жаҳон спорти зарварақларига битиб қўйган афсонавий спортчимиз Оксана Чусовитина ўзининг 45 ёшини қарши олмоқда. Етти бор Олимпия ўйинларида иштирок этган гимнастикачимиз ўз спортида такрорлаш амри маҳол бўлган рекордларга муаллифлик қилиб улгурган. Оксана келаси йил 46 ёшида Токио Олимпиадасида ҳам юртимиз шарафини ҳимоя қилишдек бахтга сазовор бўлади. Чусовитина фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастиканинг ривожига қўшган ҳиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф залидан ўрин олган ягона спортчидир (шунингдек, спорт гимнастикасида Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этгани учун «Гиннеснинг рекордлари» китобига ўз номини ёздириб қўйган).
Эътиборингизга Оксана Чусовитинанинг Олимпия ўйинларидаги барча иштироки тасвирланган видеолавҳани ҳавола қиламиз: