Қандай дам олишни ҳам билиш керак. Бугунги мақолани диққат билан ўқиб чиқинг ва хато қилишни бас қилинг.

1. Пала-партиш овқатланиш

Aгар углеводларга бой овқатлар истеъмол қилсангиз, кўпинча «қувватсиз» ҳис қиласиз. Бунинг олдини олиш учун мутаносиб овқатланишга ҳаракат қилинг.

2. Сиз доимо ишдасиз

Сиз ишда ҳеч нарса қилмайсиз, лекин доимий равишда кимдир қўнғироқ қилишидан, топшириқлар «учиб кириши»дан зўриқиш ҳис этасиз ва деярли дам олмайсиз. Шунинг учун ҳамкасбларга шахсий вақт ва иш вақти борлигини тушунтиринг.

3. Сиз шунчаки ётасиз

Дам олиш кунлари кўпроқ ҳордиқ чиқаришни хоҳлашимиз аниқ. Aммо, агар дам олиш фақат ётишдан иборат бўлса, унда бу сизга ҳеч қандай фойда келтирмайди. Дам олиш кунларида қилишингиз керак бўлган нарсалар рўйхатини тузинг. Уларни бажаришдан хурсанд бўласиз.

4. Истагингизга эътибор қаратмайсиз

Янги кўргазма, спектакль ёки музейга бориш таклифини ғайрат билан қабул қиласиз, ўзингиз буни қилишни хоҳламаслигингизни тан олишдан қўрқасиз. Натижада, сиз бундай хушҳол вақт ўтказишдан завқланмайсиз.

Ўзингиз учун вақт ажратиб, ҳамма нарсани оқилона бажаринг.

5. Сиз қатъий ҳаракатлар режасини тузасиз

Сизда бирорта бўш вақтингиз йўқ. Ҳамма нарса иш билан тўлдирилган. Натижада, яна дам олмайсиз.

Ҳозир нима қилишни хоҳлашингизга қараб, ўзаро ўзгартиришингиз мумкин бўлган ҳолатлар рўйхатини тузганингиз яхшироқ.

6. Бўш вақтингиз уй юмушига сарфланади.

Ҳамма дам олиш кунларида ҳам уй ишларини бажариш керак эмас. Уларни бутун ҳафта давомига тақсимланг. Душанба куни музлатгични ажратиб қўйинг, сешанба куни ювинг ва ҳк.

7. Доим ижтимоий тармоқларда ўтирасиз

Бўш вақтингиз «Facebook» ёки «Instagram»даги янгиликларни чексиз янгилашга сарфланади. Бунинг олдини олиш учун ўзингизни ижтимоий тармоқлардан чекланг.

8. Сиз жуда кеч ётасиз

Дам олиш кунларидаги тартиб-қоидаларни бузмаслик яхшироқдир ва ухлаш учун ҳар доим 6-8 соат ухлашга ҳаракат қилинг.

9. Сиз янги таассуротлар олишни хоҳламайсиз

Қулайлик зонаси яхши, лекин агар сиз унда бўлсангиз, қувонч гормони ишлаб чиқарилишининг олдини оласиз. Шунинг учун, янгисини кашф қилишдан қўрқманг.

Манба: https://lifehacker.ru/nepravilnyj-i-pravilnyj-otdyx