Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Олимпия кунига бағишлаб “Олимпиада – бу . . .” номли лойиҳасини давом эттиради. Бу гал юртимизда мураббий сифатида фаолият олиб бораётган грециялик дзюдочи, Олимпия ўйинлари чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони Илиас Илиадис Олимпиада ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашади.