Пляж ва бассейнлар фаолиятига рухсат берилдими?
Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига мувофиқ пляжлар фаолиятига “яшил” ва “сариқ” ҳудудларда, бассейнларга эса фақат “яшил” ҳудудларда рухсат берилган. Бунда бассейн маъмурияти қуйидагиларни таъминлаши лозим: ✅ бассейн ҳудуди доимий равишда дезинфекция қилиниши; ✅ ходимларда пирометрлар, антисептик воситалар ва кириш-чиқиш жойларини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш; ✅ ходимларнинг тиббий ниқоб ва тиббий қўлқоплардан фойдаланиши; ✅ ижтимоий масофани сақлаши; ✅ қўлларни антисептик воситалар билан зарарсизлантириб туриш; ✅ сув ичиш учун бир мартали идишлардан ёки 0,5 литр сиғимли идишдаги қадоқланган сувдан фойдаланиш; ✅ ишлатилган ниқоблар, салфеткалар, қўлқоплар ва бошқа чиқиндиларни очиқ ҳолда қолдирмаслик, махсус чиқинди қутиларига ташлаш; ✅ ҳар бир фуқаронинг тана ҳароратини ўлчаб, 37°С ва ундан юқори, инфекция аломатлари мавжуд ҳамда тиббий ниқобда бўлмаган ҳолларда киритмаслик чораларини кўриш; ✅ қуруқ йўтал, иситма, ўзини нохуш ҳис қилиш ва шу каби аломатлар кузатилса дарҳол “103”га қўнғироқ қилиш талаб этилади; Шунингдек, ижтимоий масофани таъминлаш имконияти бўлмаган жамоавий спорт тадбирлари ўтказилмайди. Подробнее: https://uzbektourism.uz/cyrl/newnews/view?id=1220