Онлайн-конференция: Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази

Спорт ва саломатлиқ ҳар доим ёнма-ён юради! Бу сафар Республика спорт тиббиёти илмий-амалий маркази вакиллари билан онлайн-конференция ўтказдик.
Aйниқса, Миллий олимпия қўмитаси учун марказ директори, психолог ва ҳамшира оғир вазиятда депрессияга қарши қандай курашиш, психологик тўсиқларни қандай енгиш ва ҳаётда қай тарзда муваффақиятга эришиш бўйича фойдали маслаҳатлар берди. Шунингдек, улар ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва карантинда қандай вақт ўтказишганликларини гапириб беришди.
Ота-оналар қандай қилиб ўсмирлар билан тил топишиши мумкин? Aнъанавий ва спорт психологияси ўртасида фарқ борми? Шу ва бошқа кўплаб саволларга видеомизни кўриб жавоб оласиз.
Конференция меҳмонларига чин юракдан ташаккуримизни билдирамиз ва самимият учун миннатдормиз.
Мутахассисларимиз билан биргаликда спорт билан шуғулланинг ва соғлиғингизни мустаҳкамланг!