Кундан кунга замонавий одамга салбий оқимлар таъсир кўрсатмоқда. Психика инсонни асоссиз безовталикка берилмаслик мақсадида атроф-муҳитнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган бир қатор механизмлардан фойдаланади.
Ҳимоя механизми ўзида нимани намоён қилади ва у нима учун керак?
Ҳимоя механизмлари бу одамни номақбул фикрлар ёки ҳиссиётлардан келиб чиқадиган ташвишлардан ҳимоя қилиш учун онгсиз равишда ишлатиладиган психологик стратегиялардир. Улар табиий ва нормалдир, лекин агар жуда кўп ишлатилса, доимий ташвиш, фобия пайдо бўлиши, мажнунликни ривожлантириши, истерия каби салбий оқибатларга олиб келиши мумкин.
Баъзи ҳимоя механизмларига мисоллар:
Бирор кишининг ҳис-туйғу ёки хатти-ҳаракатларини рад этиш – бу улардан кейин ўзини айбдор ҳис қилмаслик учун яратилган ҳимоя механизмидир.
Масалан, турмуш қурган аёл бошқа одамни севишини тан олмаслиги мумкин. Рад этиш ҳақиқатга зид бўлгани учун, бу номақбул механизм бўлади.
Ҳазар қилиш – агар бирор вазиятдан ташвишлансангиз, унинг олдини олиш жуда қулай вариант. Масалан, бир киши маълум бир кунда ҳисобот топшириши кераклигини билади, аммо ҳамма вақт унинг бажарилишини кейинга қолдиради. Бироқ, сиз ёқимсиз ҳодисадан қочиб қутулолмаслигингизни тушунишингиз керак ва бу безовталаниш сабабини ҳал қилмайди.
Регрессия (орқага қайтиш) – бирор киши ёшлигида намоён бўлган хулқ-атвор нормасига қайтганида, регрессия юзага келади. Стрессга дучор бўлган катталар хавфсизроқ ва бахтли чоғлари билан боғлиқ хотиралардан тасалли топишга интилади. У эски фильмларни томоша қилишни, болаликдаги қўшиқларини тинглашни ёки ҳатто ўйинчоқлар сотиб олишни бошлайди.
Одамлар кўп муаммоларга дуч келганда, ҳақиқатдан қочиш учун кўпинча фантазияга бериладилар. Улар лотереяда ютишни орзу қилишади ёки қандай қилиб улкан мероснинг бахтли эгаси бўлишни тасаввур қила бошлайдилар. Ушбу тахминларнинг асоссизлиги баъзан одам реаллик билан боғлиқликни йўқотишига олиб келади.
Жамиятдаги тажовузкорликнинг ташқи кўриниши мақбул эмас, шунинг учун одам бу импульсларни бостира бошлайди. Тажовуз унинг ичида порлайди ва пассив шаклда ривожлана бошлайди. Пассив-тажовузкор ҳолатда, одам ўз вазифаларини бажаришдан бош тортиши, кимгадир атайлаб эътибор бермаслиги ёки бошқаларга салбий муносабатда бўлиши мумкин.
Рационализация – бу ўз қилмишини оқилона тушунтириш орқали айбдан қутулиш усули. Масалан, ёмон кайфият туфайли у ширинликларни истеъмол қилади деб ишонадиган ширинхўр. Ёки ўқитувчининг қобилиятсизлиги сабабли имтиҳонни топширмаганига ишонадиган талаба.
Сублимация, салбий энергияни ижобий энергияга айлантиришга ва кейинчалик уни бошқа йўналишга йўналтиришга ёрдам берадиган ижобий механизм. Ижодкорлар ўз асарларини яратишда кўпинча уни ишлатадилар. Бахтсиз ва жавобсиз муҳаббат ҳақидаги қўшиқлар ва драматик сюжети бўлган китобларни сублимациясиз амалга ошириш мумкин эмас эди.
Йигирмадан ортиқ ҳимоя механизми мавжуд ва агар инсон ўз ҳаракатларининг принципларини аниқ тушунса, у учун яшаш осонроқ бўлади.
Манба: https://zen.yandex.ru/media/id/5ca0f1e07545af00b36163c5/7-zascitnyh-mehanizmov-psihiki-kotorye-vliiaiut-na-nashu-jizn-kajdyi-den-5ece04e02af7c1120fa54a2c