???? Салом дўстлар! Карантин севимли спорт турингиз билан шуғулланиш ва пойгаларда қатнашишдан воз кечиш учун сабаб бўлолмайди. Бу йил биз ҳар бир иштирокчи ???? 1 000 000 сўм ютиб олиш имкониятига эга бўлган виртуал «Olympic Day» югуриш мусобақасини ташкил қилмоқдамиз.
????????♂️Пойга масофаси – 1️⃣ километр. Иштирок этиш учун сиз «Sporthive» ???? мобил иловасини юклаб олиб, рўйхатдан ўтишингиз ва пойгалар рўйхатида «Olympic Day» ёзувини топишингиз керак.
☝???? Рўйхатдан ўтгандан сўнг ўзингизнинг почтангиздан виртуал BIB рақамини оласиз.
???? Ўйинда қатнашиш ва рейтинг жадвалига кириш учун сиз ўзингизга қулай ҳар қандай усулда 1 км лик югурган натижангизни ёзишингиз керак.
⏱ Бу фитнес-соат ёки югуриш йўлаги иловаси (масалан: Strava) бўлиши мумкин. Ўз натижангизни суратга олинг ???? ва веб-сайт ёки дастурга «натижани юбориш» тугмачаси ёрдамида юкланг. Кейин югуришдаги тажрибангиз билан ўртоқлашиб, «Instagram»да пост қўйишингиз керак.
????Воқеалар ривожида хештеглардан фойдаланиш ҳам мумкин. Aгар барча шартлар бажарилса, сиз тўғридан тўғри ҳомийларимиз томонидан ???? 1 000 000 сўм ва бошқа совғалар ???? ўйинининг иштирокчисига айланасиз.
???? Тадбир ташкилотчилари: Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва «PruRun» югуриш уюшмаси.
????????Барчани «Olympic Day» югуриш мусобақасида қатнашишга таклиф қиламиз!

