- Ўсмирлардаги ортиқча энергияни саломатлиги учун хавфсиз тарзда танасидан чиқариб юборишга ўргатинг. Бола улғаймасдан олдин, бу ҳақда аввалдан ўйлаб кўринг. Ортиқча энергия, айниқса салбий энергиядан чиқариб юборишнинг энг яхши усули – бу спорт.
- Кичик нарсаларга эмас, балки муҳим нарсаларга эътибор қаратинг. Ҳа, ҳаётимиз жуда кўп майда-чуйда вазифалардан иборат, лекин агар ҳар бир майда жиҳатга эътибор бераверсангиз, у бундан хурсанд бўлмайди. Ўсмирни ҳақиқатан ҳам муҳим нарсаларни ўргатинг: қарама-қарши жинс билан тўғри муносабат, катталарга ҳурмат, ҳаракатлари учун жавобгарлик (ва пойабзал остонада сочилиб кетиши ва кийим шкафга осиб қўйилмагани ҳақида эмас).
- Шахсий қўрқув ҳақида гапиринг. Aхир кимдир ўспиринлар билан бу ҳақда гаплашиши керак! Ота-оналар мактабга, мактаб ота-оналарга болани тезроқ беришга ҳаракат қилишади, натижада ўспирин дўстлари ёки интернетдан бузилган маълумотларни ола бошлайди.
- Келажагига бошқалардан кўпроқ қизиқинг. Aгар бола жим бўлса, у хотиржам ва ҳаёти қандай бўлишига ишонади, деб ўйламанг. Бу даврда у албатта доно устозга муҳтож. Қўрқувни енгишга ёрдам берадиган ва доимо қўллаб-қувватлайдиган кишига эҳтиёжи бор.
- Хатоларни қандай тан олишни билинг. Aгар хафа бўлса, қандай қилиб «кечирасан» дейишни билинг. Шу билан болангизга бирон жойда у нотўғри иш қилганини тан олишга ўргатасиз. Бу ҳар қандай одам учун муҳим хусусиятдир.
- Фарзандларингизга уларни яхши кўришингизни, улар билан ғурурланишингизни тез-тез айтинг. Ишонинг, уларга ҳақиқатан ҳам бу оддий сўзлар керак. Уларга бўлган севгингизга ишончингиз комил, улар эса ҳамма нарсага, шу жумладан, севгингизга ҳам шубҳа қиладилар.
- Aгар бирор муҳим масала ҳал қилинмаса, у билан гаплашинг. Aгар ҳақиқатан ҳам болангизга айтадиган бирор нарсангиз бўлса, салбий ҳислар сизни безовта қилганда эмас, балки хотиржам ҳолатда гаплашинг.
- Фарзандингиз билан у ҳақдаги ҳис-туйғуларингизни баҳам кўринг. Aгар унинг чекишига шубҳа қилсангиз, унга тўғридан-тўғри айтинг. Ўз ташвишингизни билдиринг, оқибати қандай бўлиши мумкинлигини тушунтиринг. Фарзандингиз улғаймасдан олдин ишончли муносабатларни яратинг.
- Ўсмирнинг баъзи инжиқлигини одатдагидек қабул қилинг ва унга буни қандай тўғрилаш кераклигини ўргатинг. Ўзингиз ва болангизга ушбу гормонлар унинг кайфиятига таъсир қилиши ва ҳиссиётлари кучайишига олиб келишини тушунтиринг. Бу унинг ёш хусусиятида муҳимдир.
- Ҳар қандай вазиятда ҳам, ўспиринни танқид қилишни бошлашдан олдин нима қилганига эътибор қаратинг. Танқид қилиш ҳар доим осон қабул қилинади ва агар кичик бўлса ҳам муваффақият бўлса, уни тинглаш осонроқ кечади.
Манба: https://zen.yandex.by/media/detidoma/100-sovetov-kak-ne-teriat-sviaz-s-vashimi-podrostkami-chast-3-5ea5cbad67003504eddcb94d