Биз бажаришни истаган ва бажарилиши лозим бўлган вазифалар мавжуд. Баъзи ҳолларда, бу иккаласи ҳам бир хил.

Aммо бугун бунга  ўхшамаган ҳолатлар ҳақида гаплашамиз.

Aгар бирор иш бошласангиз, лекин тугатмаган бўлсангиз, ишни тугатиш қиймати ошади. Миянгиз ўтмишдаги хатти-ҳаракатларга асосланган модел қурмоқда. Шунинг учун олдин вазифани бажара олмаган бўлсангиз яна муваффақиятсизликка учрашингизни тахмин қилади. Муаммони акс эттириш ҳиссий чарчашга олиб келади, бу эса муваффақиятсизлик эҳтимолини оширади. Бирор муаммо бошқасига сабаб бўлганда, берк доира шаклланади.

Яхшиямки, бу башоратлар ҳар доим ҳам тўғри эмас. Фақат фикрлаш шаклларини ўзгартириш керак.

Ўзингизни алдашга ёрдам берадиган баъзи фойдали стратегиялар билан қуйида танишасиз.

Катта мақсадни кичик вазифаларга ажратинг

Катта ғояни майда бўлакларга бўлинг. Минимум қийинчиликни талаб қиладиган майда вазифаларга ажратинг. Шундай қилиб, биз қулай прогноз учун модел яратамиз, унда биз вазифаларни, ҳатто жуда кичикларни ҳам осонликча енгишимиз мумкин.

Қайта номлаш

Уйғун бўлмаган нарсаларни қилманг. Вазифалар рўйхатидаги сўзларни ўзгартиринг. «Солиқ тўлаш» билан шуғулланманг, балки «молиявий ҳужжатларни тўпланг». Бу осон ва ҳозир буни қила оласиз.

Тасаввур қилинг

Фақат тасаввурингизга эркинлик беринг. Вазифани бироз қийинлаштириб, ўзингизга ижобий муносабат билдирасиз. Муваффақиятли ўйинларини визуал намойиш этадиган спортчилар янада яхши натижаларга эришмоқдалар.

Атрофдагилар билан гаплашинг

Бошқалар билан мулоқотда бир қатор афзалликлар мавжуд:

  • Улар яхши ғоялар билан ўртоқлашишлари мумкин.
  • Суҳбатдан сўнг, ўз масъулиятингиз ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўласиз, айниқса агар суҳбатдошингизга ушбу вазифани тугатиб бермоқчи бўлсангиз.
  • Суҳбат ўйга асосланган ва янада аниқ, батафсил вазифани ҳал қилиш осонроқ.

Ирода кучининг «кучайтиргичлар»и

Ирода кучини абадий ошириш деярли мумкин эмас, аммо маълум вақтга қадар бунинг эҳтимоли бор. Кайфиятингизни яхшилашга нима ёрдам беришини билиб олишингиз керак ва буни восита сифатида ишлатишингиз керак.

  • Мусиқа. Сизни қувватлантирадиган ва севадиган қўшиқларни плейлистингизга қўшинг. Aммо ҳар доим бир хил қўшиқларни тингламанг: бу уларнинг таъсир кучини пасайтиради.
  • Спорт. Aгар машғулотдан кейин қўрқитувчи вазифаларга тушиб қолсангиз, улар билан шуғулланиш осонроқ бўлади. Биринчидан, эндорфинларнинг кўтарилиши сабаб сиз ўзингизни ажойиб ҳис қиласиз ва оғриққа тоқатлироқ бўласиз. Иккинчидан, ҳозиргина “қийинчилик”ни бошдан кечиргандан сўнг, онгингизда бошқа муаммони енгишингиз мумкиндек туюлади.
  • Қаҳва. Керакли қаҳва миқдори сизни хурсанд қилади ва сизга руҳ бахш этади. Aгар кўп ичсангиз, асабийлашишингиз мумкин. Оптимал миқдор тахминан 50 мг.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/ideanomics/5-sposobov-spravitsia-s-zadachei-kotoraia-vas-pugaet-5e672890dbf48a391f4cb2b0