Биласизми, 1948 йилгача Олимпия ўйинлари давомида нафақат спорт, балки санъат мусобақалари ҳам бўлган.
Замонавий олимпия ҳаракати асосчиси Пьер де Кубертен XIX асрда санъат ва спортни бирлаштиришни, шунингдек, мусобақаларни Олимпия ўйинлари дастурига қўшишни таклиф қилди. Пьер де Кубертен Олимпиададаги спорт медалларидан ташқари санъат асарлари учун мукофотлар ҳам берилиши керак, деб ҳисоблайди. Битта шарт – бу иш тўғридан-тўғри спорт билан боғлиқ бўлиши керак.
Олимпия ўйинлари доирасидаги биринчи санъат мусобақалари фақат 1912 йилда – Стокголмдаги V ёзги Олимпия ўйинларида ўтказила бошланди. Ўшанда кўрик-танловга 35 киши мурожаат қилди. Ҳаммаси бўлиб 1912 йилдан 1948 йилгача санъат мусобақалари ўтказилди. Ғолиблар турли номинациялар бўйича танлаб олинди: «Aдабиёт»; «Ҳайкалтарошлик»; «Мусиқа»; «Рассомлик» ва бошқалар, улар ўз навбатида кичик категорияларга бўлинган.
Иштирокчининг иши танловда кўриб чиқилиши учун бир қатор талабларга риоя қилиш керак эди. Масалан, «Aдабиёт» тоифасида 20 минг сўздан ошмайдиган ҳажмдаги асар яратиш керак эди. Матнга француз ёки инглиз тилидаги таржималар илова қилиниши керак эди.
Кўрик-танловларга нафақат рассомлар, меъморлар, ҳайкалтарошлар, балки Олимпия ўйинларининг спорт мусобақалари иштирокчилари ҳам қатнашганлиги қизиқ. Масалан, америкалик ўқотар Уолтер Уайненс «Ҳайкалтарошлик» тоифасида ўз ишини дунёга намойиш қилди, венгриялик сузувчи Алфред Хаёш ҳатто «Aрхитектура» номинациясида совринни қўлга киритди. Бундан ташқари, 1912 йилда Стокголмда бўлиб ўтган адабий мусобақада Пьер де Кубертеннинг ўзи «Спорт қасидаси» билан қатнашган. Тўғри, ўшанда у ўз номи билан эмас, балки тахаллуси остида иштирок этганди – Georges Hohroct and M. Eschbach (инглизча).
«Спорт қасидаси» гўзаллик ихлосмандлари орасида катта шуҳрат қозонди ва ҳатто дарҳол бир неча тилларга, шу жумладан рус тилига ҳам таржима қилинди. Кубертен қасидада спортнинг тўққизта таърифини берди.
«Спортга қасида»
I. О спорт! Сен роҳатсан!
II. О спорт! Сен меъморсан!
III. О спорт! Сен адолатсан!
IV. О спорт! Сен чорловсан!
V. О спорт! Сен серҳимматсан!
VI. О спорт! Сен қувончсан!
VII. Оҳ спорт! Сен сермаҳсулсан!
VIII. Оҳ спорт! Сен тараққиётсан!
IX. О спорт! Сен тинчликсан!
Пьер де Кубертен
Ушбу мусобақалар жуда машҳурлигига қарамай, 1949 йилда ХОҚ бундай мусобақани ўтказишни тўхтатишга қарор қилди. Ўз ҳисоботида ХОҚнинг шу қарорга келишига қуйидагича муносабати акс этган: «Деярли барча иштирокчилар профессионал ҳисобланади ва пул учун санъат билан шуғулланишган. Бу Олимпия ғояларига зид келади».
Aммо бу борада санъат ва спорт ўз фаолиятини тўхтатмади, чунки 1954 йилда бадиий танловлар кўргазмаларини медалларсиз рағбатлантиришга алмаштириш тўғрисида қарор қабул қилинди.