11. Фарзандингизга ўз ўсмирлигингизга тегишли бирор нарса айтиб беринг. Унинг ҳис-туйғулари, муаммоларини тушунаётганингизни кўрсатинг. Буларнинг барини ўзингиз бошдан кечирганингизни айтинг (ҳақиқатан ҳам уни яхшироқ тушуниш учун болангиз ёшини эсда тутишга ҳаракат қилиш муҳим, ва эҳтимол бу жанжаллардан халос қилади).

12. Ўсмир бирор нарса қилишни хоҳлашининг сабабини тушунтирганда, сабр билан тингланг. Aгар улар сиз учун аҳмоқона бўлиб туюлса ҳам, ҳаммасини олдиндан билсангиз ҳам. Эҳтимол, унинг далиллари ҳақиқатан ҳам ишончли чиқар ва болангизда бирор янгилик топарсиз.

13. Ўзингизни дадил тутиш маҳоратига эга бўлинг. Бу нафақат болангиз билан, балки оиланинг бошқа аъзолари билан муносабатларингизни ҳам сақлаб қолади. Эшитганингизни тинглашни хоҳламасангиз ҳам, ўзингизни сабрли ва хотиржам тутишни ўрганишингиз керак.

14. Насиҳат қилишдан сақланинг. Эҳтимол, биринчи марта улар фойда берар, аммо кундалик зерикарли танқид ва ҳақоратли ваъзлар ҳеч кимга ўз хатти-ҳаракатини тўғрилашга ёрдам бермайди.

15. Фарзандингизга ёқадиган ўнта фазилат рўйхатини тузинг ва уларга бу ҳақда айтиб беринг. Эҳтимол, ушбу рўйхатга ўзингиз кўпроқ муҳтож бўлишингиз мумкин. Шундай қилиб, доимо бу минғирлайдиган ва бир гапдан қолмайдиган ўспирин аслида жуда юмшоқ, меҳрибон ва қобилиятли эканини эслатиб туради.

16. Уйингизни ўсмирлар ўтиришни истайдиган жойга айлантиринг. Улар дўстларини уйга таклиф қилишни яхши кўришади, айниқса, ота-оналари аслида меҳмондўст бўлишса. Бундай ота-оналар хушмуомала ва хайрихоҳ, аммо суллоҳ бўлмаган, улар дўстларни юзидан номма-ном билишади, одатларини, таъбини эслашади ва ҳар доим нима биландир меҳмон қилишдан хурсанд бўладилар.

17. Катта ёшдаги фарзандларингизни иложи борича кўпроқ қучинг, кечалари ўпинг, адёл билан устини ёпишга шошилманг. Кун қандай ўтганини, нимани хафа қилган ёки ёқтирганлигини сўранг.

18. Ҳеч қачон ўспиринларни тенгдошлари (ва умуман бегоналар ёнида) олдида танқид қилманг ва камситманг. Бу ёшда улар ниҳоятда ҳимоясиз, шунинг учун ҳис-туйғуларини асраш керак.

19. Агар бу унинг хавфсизлиги ҳақида бўлмаса, фарзандингиз сизга айтганларини сир тутинг. У сизга ишонган ҳамма нарса фақат ўртангизда қолиши керак. Aгар у сиздан бу ҳақда алоҳида («дадам/онам/бувингизга айтманг, илтимос») сўрамаса ҳам.

20. Биргаликда таом пиширинг ва уларга ошпазлик маҳоратини оширинг. Буни ҳар куни қилиш керак эмас. Дам олиш кунларида бирга ошхонада ижод қилишингиз мумкин – кекс, печенье пишириб, ноодатий салатлар тайёрлашингиз, нонуштани бирга тайёрлашингиз мумкин.

Ўсмирлар билан муносабат ўрнатиш бўйича 100 маслаҳат (1-қисм) (http://olympic.uz/49427)

Манба: https://zen.yandex.ru/media/detidoma/100-sovetov-kak-ne-teriat-sviaz-s-vashimi-podrostkami-chast-2-5e9e6e8c3fdcda291b7980cc